Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.Ш. ва И.Х. фуқаро З.нинг хабардорлигисиз унга қарашли 5 сотих ер майдонини ҳамда ушбу ҳудудга туташ ҳокимлик заҳирасидаги яна 5 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро И.га фирибгарлик йўли билан 11 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 10 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Тўрақўрғон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.И. фуқаро Р.га “Ч.Б.” фермер хўжалиги фойдаланувида бўлган ер майдонини ўзига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини унга расмийлаштириб бериш эвазига 3 200 АҚШ доллари ва 75 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, муқаддам судланган Э.П. фуқаро Д.нинг ишончига кириб, Хўжаобод тумани ҳудудида гўёки 8 сотих ер майдони унинг онасига мерос бўлиб қолганлигини айтиб, ушбу ер майдонини унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, жами 4 250 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.