«Дельта» штамми дунёнинг 100 га яқин давлатида қайд этилди - ЖССТ

«Дельта» штамми дунёнинг 100 га яқин давлатида қайд этилди - ЖССТ

Коронавируснинг илк марта Ҳиндистонда аниқланган штамми дунёнинг100 га яқин мамлакатда қайд этилди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош котиби Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди, деб хабар беради Anadoly агентлиги.

Бош котиб «Дельта» штаммининг камида 98 мамлакатда қайд этилганлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ушбу штамм эмлаш даражасидан қатъи назар, барча мамлакатларда тез тарқалмоқда.

«Дельта» штамми жуда хавфли, у тез тарқалади ва мутацияга учрайди", - деди Гебрейесус.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!