Давлат-хусусий шериклик соҳасида республика бўйича 2024 йил I чоракда бир қанча ишлар амалга оширилди.
Жорий йилнинг I чораги давомида вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда умумий қиймати 311,65 млн доллардан ортиқ бўлган 25 та ДХШ лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.
Жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки маслаҳати кўмагида қиймати 262,65 млн доллар бўлган Қорақалпоғистон Республикасида электр энергиясини сақлаш тизишига эга 200 МВт шамол электр станциясини қуриш ва бошқариш лойиҳаси бўйича Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси тендер ғолиби деб топилди ҳамда ДХШ тўғрисидаги битим жорий йилнинг 28 март куни имзоланди.
Шунингдек, сув хўжалиги соҳасида умумий қиймати 26,38 млн доллар бўлган 10 та, таълим соҳасида умумий қиймати 20,46 млн доллар бўлган 9 та ҳамда маданият соҳасида умумий қиймати 2,14 млн доллар бўлган 5 та лойиҳа юзасидан битимлар расмийлаштирилди.
Шу билан бирга, 2024 йил 1-чорагида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги «Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида»ги ПҚ–118-сонли қарори бўйича имзоланган 198 та ДХШ тўғрисидаги битимларда белгиланган мажбуриятлар бажарилиши юзасидан мониторинг тадбирлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 2 март куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида «Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш жамғармаси»ни ташкил этиш бўйича 10 млн евролик шартнома ҳамда Ҳамкорлик битими имзоланди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.