Давлат хизматлари марказида илк абитуриентдан ҳужжат қабул қилинди (фото)

Давлат хизматлари марказида илк абитуриентдан ҳужжат қабул қилинди (фото)

Намангандаги давлат хизматлари марказида илк абитуриентдан ҳужжат қабул қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га ДХА вилоят бошқармаси масъул ходими Дилноза Зокирова маълум қилди.

Мингбулоқ туман давлат хизматлар марказига шу тумандаги «Чордона» маҳалласида яшовчи Достонбек Мирзақулов Фарғона Давлат университетига ҳужжат топшириш учун мурожаат қилди. Унинг ҳужжатлари марказ ходимлари томонидан қабул қилиб олиниб, 5 дақиқада кўриб чиқилди ва Достон абитуриентга айланди.

— Ўтган йили ҳам шу университетга ҳужжат топширган, бироқ омадим чопмаганди. Бунинг учун бир ҳафта вақтим кетган, икки марта Фарғонага қатнагандим. Шуни эслаб, бу йил Давлат хизматлари марказида кўрсатилган тезкор хизматдан мамнун бўлдим, — дейди Достон.

Марказда Достонбек Мирзақуловга учта ОТМга ҳужжат топшириш имконияти борлиги ҳақида ҳам тушунча берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!