Давлат тест маркази судда ютқазди. Энди наманганлик абитуриент талаба бўлиши керак! Аммо...

A A A
Давлат тест маркази судда ютқазди. Энди наманганлик абитуриент талаба бўлиши керак! Аммо...

Жанубий Кореяда ҳар йили ўтказиладиган ўқишга қабул имтиҳонлари тизими (CSAT) ўзининг ижобий томонлари билан бу борадаги қолоқ ва ривожланаётган давлатлар учун ўрнак бўлади. CSAT (college scholastic ability test) – ўқувчиларнинг олий ўқув даргоҳига қабул имтиҳонлари жараёнини англатадиган тизимдир. Бу тизим 1994 йилдан буён самарали ишлаб келмоқда. Тест жараёнлари йилда бир марта, ноябрь ойида ўтказилади. Бу кунни абитуриентлар «инсон тақдири ҳал бўладиган кун» деб аташади. 

Ҳукумат имтиҳонлар чиндан ҳам шаффоф ўтишини назоратига олади. Катта бозорлар ишламайди. Кераксиз ёки муқобил варианти бор самолёт рейслари вақтинча тўхтатилади. Шовқинлар даражаси камайтирилади. Мамлакат сокинликка чўмади. Кўчада полиция машинаси ичида имтиҳонга кетаётган абитуриентларга ҳам кўзингиз тушса ҳайрон бўлманг. Полиция ходимлари абитуриентлар имтиҳон биносига кеч қолмаслиги учун кўмаклашаётган бўлади. Улар ёшлар келажак асосчилари бўлишини яхши англашади. 

Имтиҳон жараёнларига мансабдор шахслар пул топиш имконияти сифатида қарамайди. Бунга тубанликнинг энг охирги босқичи сифатида қарашади. Улар бу жараёндан фақатгина разил шахслар ўз манфаати йўлида фойдаланади, деб билишади. Улар бу соҳада келажакка деярли хиёнат қилишмайди.

Афсуски, бизда, Ўзбекистонда кириш имтиҳонларида қабиҳ ишлар учраб туради. Одамлар бир-бирини алдайди. Бир томон фарзанди ўқимасдан, тайёрланмасдан, қийналмасдан ва ҳаттоки имтиҳонсиз, пора эвазига ўқишга киришини истаса, иккинчи тараф унга кўмаклашиб ўша ҳаром пулни олиб, боласига едиради. Оқибатда биринчи тарафнинг фарзанди бўлғуси порахўр бўлиб етишади. Нафси йўлида Бенжамин Франклин расми туширилган долларларда пора оладиган шахсга айланади. Иккинчи тарафнинг фарзанди ҳам «ҳаромхўр» бўлади, барча разилликларни қилади. Чунки ҳаром еб катта бўлганда! Вақт ўтиб ота-оналар «Нега, эй Худо? Cенга нима ёмонлик қилгандим?» деб аттанг қилиб қолишади. Лекин кеч бўлади. Бу дунёдаги жазо эса ҳеч нарса эмас...

 

«Kun.uz» таҳририятига яқинда Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи оила мурожаат қилди. Оила боқувчиси Алишер Раҳимовнинг айтишича, қизи Мухлиса Ахмадуллаева ўтган йили Наманган Давлат университетининг «Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили йўналиши»га ҳужжат топширган. 1 август куни ўтказилган имтиҳонлар якуни бўйича 59,8 балл тўплаган ва кириш имтиҳонидан йиқилган. Йиллар давомида тайёрланган абитуриент ўз натижасидан ҳайратланган. Шубҳаланган.

Оила Тошкент шаҳрига келиб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига ёзма эътироз билдирган. Эътироз кўриб чиқилган. Уларга тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақаси кўрсатилган. Бу қоғозлар Мухлисаники эмасди. 

Улар судга ариза билан шикоят қилган. Отанинг таъкидлашича, Давлат тест маркази директори Мажит Каримов «Агар судда ютсангиз, мен қизингизни албатта ўқишга тиклатиб бераман» деб ваъда қилган.

Ишни Тошкент шаҳар Сергели тумани маъмурий суди кўриб чиққан. Аввалига суд томонидан тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасидаги ёзувлар сохта ёки сохта эмаслигини аниқлаш мақсадида экспертиза тайинланган. Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази экспертиза ўтказган. Хулосага кўра, қоғозлардаги имзо ва ёзувлар Мухлисаники эмаслиги аниқланган. 

Ниҳоят, 2018 йилнинг 19 июль санасида Сергели туман маъмурий суди ҳал қилув қарорини эълон қилади. Давлат тест маркази томонидан тақдим қилинган саволлар китоби ва жавоблар варақаси ҳақиқий эмас деб топилади. Яшасин адолатли суд!  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази зиммасига шикоятни қайта кўриб чиқиш мажбурияти юклатилди.

Бироқ, ҳозирга қадар Мухлисанинг ўқишга тикланиш масаласи аро йўлда қолмоқда. Ваъда берган бошлиқ бу унинг ваколати эмаслигини тушуниб етган. Маъмурий суд абитуриентларни талабаликка қабул қилиш Давлат қабул комиссияси ваколатига киришини маълум қилган. Оила қизининг ўқишга тикланишини истайди. Улар жуда кўп ташкилотларга мурожаат қилишган. Лекин натижа йўқ.

Алишер аканинг сўзларига кўра, Давлат тест маркази ходимлари қиздан қоғозлар ўзимники ва даъвойим йўқ деб ёзиб беришини сўраган. Мухлиса рози бўлмаган. Қайта имтиҳон ўтказамиз, ундан ўтсангиз, кейин ёрдам беришимиз мумкин, деб ҳам айтишган. Мухлиса албатта бунга ҳам рози бўлмаган. Ахир қандай рози бўлсин? У ўз ишини 2017 йилнинг 1 августида бажариб бўлган. Жабрланувчилар асл тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақаси топилишини истайди.

Шу ўринда ҳар бир соғлом инсонда саволлар пайдо бўлиши табиий. Тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасининг «оригинал»и қаерда? Йўқотилганми? Қандай йўқотилган? Ёки нима мақсадда йўқотилган? Йўқ қилинганми? Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази шунчалик беғамлик билан иш юритадими? Энди руҳий зўриқиш билан шифохоналарда даъволаниб чиққан бечора қизнинг аҳволи не кечади? Суд қарори туриб нега Мухлисадан Давлат тест маркази ходимлари даъвойим йўқ деб ёзиб беришни сўрашган? 

Мурожаатчиларни яқинда Давлат тест марказига чақиришган экан. Фурсатдан фойдаланиб юқоридаги саволларимизга жавоб олиш мақсадида мурожаатчилар билан бирга Давлат тест марказига бордик. Уларнинг ёнида кузатувчи сифатида қатнашмоқчи эдик. Лекин бизни киритишмади. Саволлар масаласида директор ёрдамчиси чиқиб, бу масала билан мурожаатлар бўлими ишлашини айтди. Уларни кутдик, лекин жавоб бўлмади. Кейин Мажит Каримовдан изоҳ олиш учун dtm.uz сайтида берилган рақамга боғландик. Телефонни ёрдамчиси олиб, у йўқлигини ва қўнғироқ қилганимиз ҳақида албатта хабар беришини айтди. Лекин у ердан ҳам ҳанузгача жавоб бўлмади.

Ҳозирда ҳал қилув қарори асосида ҳозирда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. Улар ҳужжатларни сохталаштирган шахсни қидиришмоқда. Бу кўзбўямачилик ва ёлғонларга тез орада барҳам берилиб, жиноятчи ва жавобгар шахслар тез орада жазосини олиши керак. Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги бу масала ҳал этилишини назоратига олади. Вазирлар Мағкамаси ҳам бу масалада жим турмаслигини кутиб қоламиз. Ҳар ҳолда, ташкилот айнан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида. Мазкур ҳолатга жавобгар бошқа масъул шахслар ҳам жазосини олиши керак.

Яқинда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази сайтида «Алоҳида эътироф этамиз – Давлат тест маркази бундан кейин ҳам барча оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашда давом этади, жамоатчилик билан ахборот алмашишда уларга ишонади» деб жар солган эди. Бироқ буни амалиётда кўрмаяпмиз. ДТМ раҳбарияти билан боғланишга бир неча бор ҳаракат қилдик, натижа бўлмади. Ҳамкорлик қилмоқчи эдик, ташкилот ёпиқ. Бўлган воқеага изоҳ бера олишмади. 

Энди бундан буёғига ёпиғлиқ қозон ёпиғлигича қолмайди. Президент бошлаётган йўлдан боришга мажбурмиз. Давлат раҳбари ўз жамоаси билан муаммоларни ҳал қилиш учун елиб-югураётган маҳалда ишга совуққонлик билан қарашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Муаммо борми ҳал қилайлик. Беғам бўлмайлик. Бюджетдан берилаётган пулни ҳалол олайлик. Халқнинг пули у. Эплай олмаяпмизми, жойимизни бўшатиб қўяйлик. Ватан ривожи учун хизмат қилишга тайёр кадрлар топилади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

“Агар менинг қўлимда бўлса, мен нефтьни олиб қўяр эдим. Лекин АҚШ халқи буни тушунмайди деб ўйлайман,” — Трамп

Эрон халқи қурол олса, қаршилик кўрсатади. Агар уларда қурол бўлса, Эрон жуда тез таслим бўлар эди.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Самарасиз ишлаётган давлат корхоналари сони эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимини ишлаган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.