Зеленский Эрдўған билан учрашувдан кейин матбуот анжуманида бир қатор муҳим баёнотлар билан чиқди

Зеленский Эрдўған билан учрашувдан кейин матбуот анжуманида бир қатор муҳим баёнотлар билан чиқди

Зеленский Истанбулга бормаслигини Россия билан музокараларда Украина делегациясига мудофаа вазири Рустем Умеров раҳбарлик қилишини айтди.

Украина президенти бу ҳақда Анқарада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашувдан кейинги матбуот анжуманида эълон қилди.

Украина президентининг бошқа баёнотлари:

◾️ Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги учрашув бугун кечқурун ёки эртага бўлиб ўтиши кутилмоқда;

◾️ Украина делегацияси Туркияга келган АҚШ вакиллари билан ҳам учрашади;

◾️ Россия делегациясининг паст даражасини кўриб, биз улар жиддий музокараларга тайёр эмаслигини тушундик;

◾️ Москва реал музокараларга жиддий ёндашмаяпти, бироқ АҚШ президенти Доналд Трампга ҳурматимиз боис Украина делегациясини музокараларга юборамиз;

◾️ Музокарада қатнашаётганлар Россия делегацияси аъзолари орасида қарор қабул қиладиган шахсларни кўрмаяпмиз;

◾️ Бизнинг делегациямиз кун тартибида ўт очишни тўхтатиш масаласини кўтаради, лекин Россия бунга тайёрми — бунга ишончимиз йўқ;

◾️ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған яна бир бор Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини ва Қримни Украина ҳудуди деб ҳисоблашини тасдиқлади;

◾️ Мен ҳанузгача Россия бу учрашувларга жиддий ёндашмаяпти, урушни тўхтатмоқчи эмас, деб ҳисоблайман;

◾️ Украина делегацияси ва мен Истанбулда 16 май куни ҳам қоламиз. Агар Россиядан дастлабки шартларсиз ўт очишни тўхтатиш фақат давлат раҳбарлари ўртасидаги музокаралар орқали бўлиши мумкинлиги ҳақида сигнал бўлса, мен шу ердаман;

◾️ Россия Путиннинг тўғридан-тўғри музокараларга тайёрлигини айтди, кейин эса барчаси ўзгарди. Мана, мен шу ердаман, биз тўғридан-тўғри музокараларга тайёрмиз;

◾️ Агар Россия урушни якунлашга ҳақиқий тайёрликни намойиш қилмаса, Украина АҚШ, Европа Иттифоқи ва “Глобал Жануб” давлатларидан Россияга қарши кескин санкциялар жорий этишни сўрайди;

◾️ Биз ҳаракатларимизни президент Трамп билан мувофиқлаштирмадик, лекин музокаралар ўтказилишини билганимизда, уларнинг юқори даражада ўтиши керак деб қарор қилдик;

◾️ Ҳозир Россия урушни тугатмоқчи эмаслигини намойиш қилмоқда;

◾️ Мен Путинга ҳеч қандай таклиф киритмадим, барчамиз биламизки, у фақат тўғридан-тўғри музокараларни талаб қилади;

◾️ Россия ҳурмацизлик кўрсатмоқда: на учрашув вақти, на кун тартиби, на юқори даражали делегация бор. Руслар бизни ҳурмат қилмайди, бу шундоқ ҳам аён;

◾️ Мен Конституция кафолатчисиман. Қрим — бу Украина. Биз босиб олинган ҳудудларни Россияники деб тан олмаймиз;

◾️ 20 фоиз ҳудудимизни босиб олиш — бу дипломатия эмас;

◾️ Трампнинг позицияси — ҳар икки томонга босим ўтказиш, бизга Россияга қараганда кўпроқ босим бўлмоқда;

◾️ Биз ўз ҳаётимиз ва еримизни бой беришга тайёр эмасмиз;

◾️ Россия барча йўналишларда ҳужум ҳаракатларини бошлаган. Асосий йўналиш Суми, у ерда 67 минг нафар рус қўшинлари олдинга силжимоқда, Украина Қуролли Кучлари улар кучларини бирлаштирмаслиги учун чоралар кўрмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

Юртимизда яна бир порахўр амалдор қўлга тушди!

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Украина кутилмаганда ҳаво жангида ғалаба қозонди: F-16 Россиянинг Су-35 самолётини уриб туширди

Украина ҳаво жангида тарихий ғалабага эришди: тарихда биринчи марта Ғарбий F-16 қирувчиси Россиянинг Су-35 Фланкер самолётини уриб туширди.

Ўзбекистонлик тадбиркор Ўткир Юсуповга Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ваъда қилди (видео)

Тадбиркор БААга қарши ўйинни Абу-Даби шаҳридаги стадионда бевосита томоша қилди ва ўйиндан кейиноқ ушбу ваъдани берди.

Доллар курсида шиддатли пасайиш кузатилди

Марказий банк 2025 йил 10 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

“Келинг, шундай келишайлик: Биз Украинада бундай ракеталарни маълум миқдорда жойлаштирамиз"

АҚШ 2021 йилда Россиянинг Украина бетарафлигини эълон қилиш таклифидан бош тортган

Россия Маскка бошпана берадими?

Илон Маскнинг Доналд Трамп билан зиддиятидан сўнг Давлат Думаси Россия миллиардерга сиёсий бошпана беришга тайёрлигини маълум қилди.

Россия аэродромларига ҳужум қилган дронларни ташиган юк машиналари ҳайдовчиларининг ҳеч нимадан хабари бўлмаган

Бу ҳақида Украина президенти маьлум қилди.

АҚШ молия вазири Илон Маскнинг кўзини кўкартирди

Бессент шунингдек, Маскни фирибгар деб атади

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Чечен қўмондонидан тўғридан-тўғри таҳдид: “Русларни ўлдириш учун келган хорижликлар йўқ қилинади!”

Чеченистоннинг "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов Украинадаги урушда қатнашаётган жангчилар ҳақида баёнот берди.

Кремль "ёнмоқда" - Сербия Украинага яқиндан ёрдам бермоқчи

Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Вучич маълум қилди.

Абдулрашид Дўстум Афғонистонга қайтиб, толибларни яксон қилишини айтди

Абдулрашид Дўстум “Толибон” ҳукуматига таҳдид қилди.

"Россия билан узоқ уруш олиб боришнинг иложи йўқ"

Шу билан бирга, Мединскийнинг сўзларига кўра, Истанбулдаги сўнгги музокаралар арафасида Россия стратегик авиациясига қилинган ҳужум музокараларга салбий таъсир кўрсатмаган.

АҚШ нега Россияни ёмон кўради?

Бу ҳақда америкалик иқтисодчи Жеффри Сакс журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида айтиб ўтди.

Самарқандда икки ишчи ток уриши оқибатида вафот этди

Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.

Олтиариқда ерни ўзлаштирган фуқаро 1,2 млрд. сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди

Мулклари "саёҳатга" отланганини кўрган Б.Ш.нинг кўзлари дарров "очилди" – 47.7 миллион сўм бир зумда топилди!

АҚШ Суриянинг янги президентига суиқасд қилиниши хавфи борлигини билдирди

Биз Сурия президенти Аҳмад аш-Шараа атрофида ҳимояни мувофиқлаштиришимиз зарур. Вашингтон аш-Шараанинг хавфсизлигидан хавотирда

Туркия Индонезияга қирувчи самолёт экспорт қилади

Қайд этиш жоизки, бешинчи авлод “KAAN” қирувчи самолёти радарлардан қочиш имкониятига эга

Ҳиндистонда авиаҳалокат: 20 нафар тиббиёт талабалари жароҳат олди

Аввалроқ Ҳиндистон полицияси Air India самолёти шифокорлар ётоқхонаси биносига қулагани ҳақида хабар берган эди.

Telegram ва ФСБ: мессенжер чиндан ҳам хавфсизми?

OCCRP нашри томонидан олиб борилган суриштирув Telegram мессенжерининг хавфсизлиги борасида жиддий саволларни юзага чиқарди.

Трамп: Менимча, Путинга қанча аскар йўқотиши муҳим эмас

Эҳтимол, у бунга аҳамият бермаяпти, мен ҳам шундай ўйлай бошладим. У кўп аскар йўқотмоқда, худди Украина каби. Нима бўлишини кўрамиз.

Исроил Ғазода ҲАМАСга қарши янги қўмондонни қўллаб-қувватламоқда — юзлаб оилалар унинг ҳудудига кўчмоқда

Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.

Жанубий Африкада ёмон об-ҳаво туфайли камида 57 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Жанубий Африканинг кооператив бошқарув ва анъанавий ишлар вазири Велинкосси Хлабиса маълум қилиб, ҳалок бўлганларнинг аксарияти Шарқий Кейп провинциясида эканини қўшимча қилди.

Ҳиндистонда қулаб тушган самолётда камида 110 киши ҳалок бўлган — TimesNow телеканали

Аҳмадободдан Лондоннинг Гэтвик аэропортига парвоз қила туриб, врачлар учун ётоқхона устига қулаган Boeing 787-8 Dreamliner самолёти саҳнида Ҳиндистоннинг 169, Британиянинг 53, Португалиянинг 7 ва Канаданинг 1 нафар фуқароси бўлган, деб ёзмоқда Reuters. Самолёт 2013 йилда ишлаб чиқарилган.

Уч мингдан зиёд автомобил ортилган кема ҳамон ёнмоқда

Тинч океанининг Аляска соҳилларига яқин қисмида бир ҳафтадан буён Morning Midas кемаси ёнишда давом этмоқда, деб хабар берди Carscoops.

Хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этмасдан таъмирлаш ишларини олиб борилаётган бригада иш жойидан четлатилди

"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.

Яна бир президент қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қайд этилишича, судланувчи қамоқ жазосини уй қамоғига алмаштиришни сўраш ҳуқуқига эга.

Австриядаги мактабда 10 кишини ўлдирган шахснинг уйидан портлаш уюштириш режалари топилди

Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.

Жанубий Африка Республикасида кучли қор бўрони кузатилмоқда — Reuters

Мамлакат метеорология хизмати “тўқ сариқ” даражали огоҳлантириш эълон қилди.

Ню-Ёркдаги намойишда полиция 80 дан ортиқ одамни ҳибсга олди

Бу ҳақда New York Post полициядаги манбаларга таяниб ёзмоқда .

Кенг кўламли норозиликлар фонида АҚШда яна бир штатга миллий гвардия киритилди

АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.

НАТО саммити кун тартибидан Украинани аъзоликка чақириш ва ёрдам масаласи чиқариб ташланди

24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.

Янгийўл туманида “KamAZ” велосипедда кетаётган болани уриб юборди

Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дунёдаги энг машҳур тиктокчи Хаби Лейм АҚШдан чиқариб юборилди

АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.

Фирибгарлар ижтимоий сўровлар ниқоби остида одамларга қўнғироқ қилишмоқда

Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.