АҚШ президенти Доналд Трамп Apple бошқарувчиси Тим Кукдан Америка бозори учун қурилмалар ишлаб чиқарадиган заводларни Ҳиндистонда қуришни тўхтатишни талаб қилганини маълум қилди. У бу ҳақда Қатарга ташрифи пайтида айтиб, Apple АҚШдаги ишлаб чиқаришни кенгайтириши лозимлигини таъкидлади. "Мен унга: Ҳиндистонда қурманг, дедим," - дея Трамп Кук билан суҳбатини келтирди.
Ушбу баёнот Apple’нинг режаларига таҳдид солмоқда. Компания 2026 йил охиригача АҚШга кўплаб iPhone’ларни Ҳиндистондан импорт қилишни режалаштирган эди. Бу орқали тарифлар ва геосиёсий хатарлар фонида Хитойга қарамликни камайтирмоқчи эди. Ҳозирда Apple деярли барча iPhone’ларни Хитойда ишлаб чиқаради ва 2029 йилгача Америка иқтисодиётига 500 миллиард доллар киритишга ваъда берган бўлса-да, АҚШда йиғиш линияларига эга эмас.
Ишлаб чиқаришни АҚШга кўчириш мураккаб жараён: таъминот занжири ва малакали ишчи кучи асосан Хитойда тўпланган, Ҳиндистонда эса Apple эндигина ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқда. АҚШдаги юқори меҳнат ва ишлаб чиқариш харажатлари бу лойиҳани иқтисодий жиҳатдан мақсадга номувофиқ қилади.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, Мединскийнинг сўзларига кўра, Истанбулдаги сўнгги музокаралар арафасида Россия стратегик авиациясига қилинган ҳужум музокараларга салбий таъсир кўрсатмаган.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.