Трамп сафари давомида Ғазога "керакли даражада эътибор берилмаяпти".
Ҳамад Бин Халифа университети давлат сиёсати профессори Султон Баракатнинг таъкидлашича, АҚШ президентининг минтақага ташрифи чоғида Исроилнинг Ғазога қарши урушини тугатиш масаласи бошқа устувор йўналишлардан орқага сурилаётганга ўхшайди.
Баракатнинг фикрича, Трампнинг Сурияга нисбатан санкцияларни бекор қилиш қарори "Ғазо бўйича жиддий қарор қабул қилолмаслик"ни яшириш учун ишлатилган.
У Al Jazeera телеканалига айтишича, Ғазо масаласи "керакли шошилинчлик билан" кўтарилмаган, айниқса БМТнинг олий гуманитар амалдори шу ҳафта Исроил блокадаси фаластинликларни очликка маҳкум этаётгани ҳақида огоҳлантирганига қарамай.
"Кўрфаз етакчилари бу ҳақда кўпроқ гапиради деб кутилганди. Эҳтимол, улар Трамп билан ёлғиз қолганда кўпроқ гаплашгандир. Шахсан мен, улар ҳар бир учрашувни Ғазо қурбонлари хотирасига бағишлаб, бир дақиқа сукут сақлаш билан бошлашларини истардим," дейди Баракат.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, Мединскийнинг сўзларига кўра, Истанбулдаги сўнгги музокаралар арафасида Россия стратегик авиациясига қилинган ҳужум музокараларга салбий таъсир кўрсатмаган.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.