Давлат департаменти Жанубий Кореяга F-35 самолётлари сотилиши мумкинлигини тасдиқлади

АҚШ Давлат департаменти Жанубий Кореяга F-35 қирувчи самолётлари ва тегишли жиҳозларни 5,06 миллиард долларга сотишга рухсат берди.
Бу ҳақда АҚШ мудофаа хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик агентлиги маълум қилди.
Баёнотга кўра, гап 25 тагача жанговар самолёт сотиб олиш ҳақида кетмоқда. Департамент ушбу техниканинг етказиб берилиши АҚШнинг жанговар тайёргарлигига зарар келтирмаслиги ва минтақадаги асосий ҳарбий мувозанатни ўзгартирмаслигига ишонтирди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).