Financial Times нашрининг ёзишича, камида уч нафар АҚШ фуқароси Гренландияда яширин операцияларда иштирок этиб, маҳаллий жамоатчиликка таъсир ўтказишга ва Дания билан алоқаларни кескинлаштиришга уринган бўлиши мумкин.
Маълумотларга кўра, улардан камида биттаси Гренландияда Қўшма Штатларни қўллаб-қувватлаши мумкин бўлган шахслар рўйхатини тузишга уринган. Шунингдек, оролнинг АҚШга қўшилишини ёқловчиларни Даниянинг ўзида ҳам излашган.
Ушбу ҳолат сабабли АҚШнинг Копенгагендаги вақтинчалик ишлар бўйича вакили Дания ТИВга чақиртирилди.
"Қиролликнинг ички ишларига аралашишга уринишлар, табиийки, қабул қилиб бўлмайдиган ҳолатдир", — дея таъкидлади Дания Ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссен.
"Ҳозирча қўлга олинган америкаликлар бу ишларни ўз ташаббуслари билан бажарганми ёки АҚШ ҳукумати кўрсатмаси асосидами буниси номаълум. Аммо тахминларга кўра, уларнинг барчаси Доналд Трамп маъмурияти билан алоқаларга эга", дея ёзмоқда Financial Times.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.