Дам олиш кунлари қуёшли ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради

Дам олиш кунлари қуёшли ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради

Ўтган дам олиш кунлари ёғиб ўтган ёмғир ва кескин совуқдан сўнг, ушбу ҳафта давомида об-ҳаво Ўзбекистон аҳолисини қуёшли ва илиқ об-ҳаво билан қувонтирди.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, ушбу дам олиш кунлари ва кейинги ҳафта бошида республика бўйича кучсиз шамоллар билан булутсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Кечаси ва эрталаб жуда салқин, 6-9 даража илиқ атрофида бўлади, кун давомида қуёш ҳавони 22-25 даража иссиққача кўтаради. Бу октябр ойининг ўрталари учун бўлган меъёрий қийматлардан 2-3 даражага юқоридир. Бироқ, энг иссиқ бўлган октябр ойларида Тошкентда кундуз кунги ҳарорат 32-35 даража иссиққача кўтарилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!