Даҳшат! Косонда ўқувчи қиз 15 ёшида она бўлди. Оталикка даъвогарлар 3 киши

A A A
Даҳшат! Косонда ўқувчи қиз 15 ёшида она бўлди. Оталикка даъвогарлар 3 киши

Косон туманидаги 6-мактаб ўқувчиси 2018 йил 10 май куни 15 ёшида фарзандли бўлди. ДНК хулосасига кўра, чақалоқнинг отаси — гумонланган шахс Б.Б. эмас, А.Ж. бўлиб чиқди. Янаям ажабланарлиси, суд тиббий экспертиза мутахассислари А.Ж.нинг эркаклигида муаммо борлигини айтмоқда.

«Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев жумбоқли вазият тафсилотларини ўрганди.

— Ўқувчим ҳомиладор эканлигини 2018 йилнинг май ойларида билдим, — дейди фарзанд кўрган ўқувчининг синф раҳбари Моҳира Жонқувватова. – Шу пайтга қадар умуман сезилмаган. Маҳаллада гап-сўз тарқалгач, уйларига бориб онасидан сўрадим. Онаси буни рад этди. Шунчаки мазаси йўқлигини айтиб, қизининг соғлиғидаги муаммоларга ўзи жавобгарлигини билдирди. Ўқувчим умуман дарс қолдирмасди, ўша пайтда 4 кун дарсга келмади.

«Дарё» мухбири билан суҳбатда бўлган ўқитувчилар Қундуз Нарзуллаева, Гулсара Қосимова, Гулноза Қаландаровалар ҳамда директор ўринбосари Бекзод Баҳоровлар ҳам воқеадан 2018 йил май ойларида хабар топишганини, унга қадар ўқувчи қизнинг ҳомиласи ҳақида маълум бўлмаганини билдирмоқда.

— Бир куни котибам ёнимга келиб, «домла сизга бир хабарни айтишим керак, ўқувчимиз Н.Б. ҳомиладор бўлиб қолибди», деди, — дейди мактаб директори Озода Давронова. – Аввалига эсанкираб қолдим. Сўнгра ўқувчимизни чақириб, вазиятни билмоқчи бўлдим. 46 йиллик иш тажрибасига эга педагог Ойсара Итолмасовани чақириб, маслаҳат сўрадим. Ўқувчининг ҳомиладорлиги кўринишидан сезилмасди. Шу боисдан унинг аҳволини сўрадик. Қиз мазаси йўқлигини, шифокорга боришганида, кўричак дейишганини айтди. Сўнгра қизнинг онаси билан ҳам гаплашдим. Онаси бор гапни айтди ва «ҳеч кимга айтманг, бу ерда қизимнинг шаъни турибди», деди. Аммо мен туман халқ таълими бўлими мудири — раҳбаримга бу ҳақда хабар бердим.

Маълум бўлишича, ўқувчи қизнинг фарзанд кўриш воқеаси яширилган. Ҳеч кимга хабар берилмаган.

Ўқувчи қизнинг Гавҳар исмли холаси воқеанинг ҳеч кимга хабар берилмаслигини шундай изоҳлади.

Ўша пайт прокуратура ёки ички ишларга хабар берамиз деганимизда мактаб директори бизни қўрқитди, — дейди қизнинг холаси. — Директор депутат ҳам экан-да. Шу сабабдан ҳеч кимга мурожаат қилолмадик. Қўрқдик. Қолаверса, ўша воқеадан сўнг опамнинг соғлиғи ёмонлашиб қолди. Опам билан овора бўлиб қолдик.

Аниқланишича, воқеа хусусида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга жабрланувчилар эмас, мактаб ўқитувчилари хабар берган. Ўқитувчилар директор Озода Давронова ҳаракатидан норози бўлган.

— 2019 йил март ойида мактаб директоридан норози ўқитувчилар Бош прокуратурага мурожаат қилишган ва шикоят хатларида ушбу воқеа хусусида ҳам ёзишган, — дейди Косон туман ИИБ терговчиси Нодир Муродов. – Шундан сўнг, туман прокуратураси томонидан фуқаро Б.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми билан иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатларини олиб бориш туман ИИБга юклатилган.

Терговчининг айтишича, туман прокуратураси томонидан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатларида ўқувчи қиз Н.Б. дунёга келтирган фарзандининг отаси Б.Б. эканлигини айтган. Шундан сўнг, Б.Б.га иш очилиб, суриштирув жараёнлари бошланган.

— Қўшним бўлиб ўтган воқеани айтиб, қизининг дунёга келтиражак фарзанди менинг ўғлимдан эканлигини айтгач, барча масъулиятни зиммамга олдим, — дейди оталикда гумонланган Б.Б.нинг онаси М.Б. – Ҳатто фарзандларимизни унаштириб ҳам қўйдик. Мактабни тугатгач, 2020 йил тўй қилиб тушириб олишга келишдик. Аммо туғуруқ вақти яқинлашгач, қизнинг онаси менга «тўй қилишиз шартмас, боладан қутулсак бўлди», деди.

М.Б.нинг «Дарё» мухбирига айтишича, туғуруқ вақти яқинлашгач, ўқувчи қиз Н.Б.нинг онаси Н.Р. чақалоқдан қутилиш таклифини бергач, М.Б. таклифга асосан иш кўради. Шу сабаб тўй масаласи ҳам тўхтайди.

Режага кўра, 2018 йил 10 май куни туғилган қиз фарзанд туғуруқхона ходими билан келишилган ҳолда, туғуруқхонада ташлаб кетилган. Сўнгра кўчадан топилди қилиниб, бошқа оилага фарзандликка берилган.

— Бола туғилгач, уни туғуруқхонада қолдириб, уйга қайтдик, — дейди М.Б. – Боланинг кейинги тақдиридан хабарим йўқ.

Тергов-суриштирув жараёнларида чақалоқ топилган. Айни кунда чақалоқ ўзга хонадон фарзанди ҳисобланади.

— 2019 йилнинг июнь ойида чақалоқни топдик, — дейди терговчи. – Шундан сўнг ДНК текширувини ўтказдик. Натижа 23 июль куни чиқди. Аммо оталикда гумонланган Б.Б. чақалоқнинг биологик отаси бўлиб чиқмади. Шундан сўнг, яна суриштирув жараёнларини давом эттирдик. Оталикда гумонланган Б.Б.нинг маълумот беришича, ўқувчи қиз Н.Б. билан А.Ж., А.О. исмли шахслар ҳам яқин муносабатда бўлган. А.Ж. ва А.О.ларга нисбатан ҳам ДНК текшируви ўтказилди ва натижада А.Ж. чақалоқнинг биологик отаси бўлиб чиқди.

Чақалоқнинг отаси бўлиб чиққан А.Ж. эса «Дарё» мухбири билан суҳбатда бу унга қўйилаётган катта айблов эканлигини, эркаклик қуввати суст бўлгани боис ҳам турмуш ўртоғи уни ташлаб кетганини айтмоқда.

— Уят бўлса ҳам айтаман, менда эркаклик қуввати суст, деярли йўқ, шу боис ҳам гулдек аёлим қиз ҳолатида мени ташлаб кетган, — дейди А.Ж. – Аммо терговчи менга ишонмади ва суд тиббий экспертизасига олиб борди. Кун давомида ҳар хил таблеткалар ичириб, мендаги хоҳишни уйғотмоқчи бўлишди. Аммо фойдаси бўлмади. Укол ҳам қилишди. Барибир натижа чиқмади. Шундай бўлса-да, чақалоқнинг отаси мен эканлигимни айтишмоқда.

Терговчининг маълумот беришича суд тиббий экспертиза хулосасида А.Ж.да ҳозирги кунда ҳақиқатдан ҳам эркаклик қуввати сустлиги аниқланган.

— Бироқ, экспертиза хулосасида А.Ж.да 2016–2018 йиллар давомида эркаклик қуввати мавжуд бўлгани айтилган, — дейди Нодир Муродов. – Воқеа эса 2017 йил август ойида бўлган. Қолаверса, ДНК текшируви 99 фоиз аниқ маълумот беради. Шу боисдан ҳам чақалоқнинг отаси А.Ж. бўлган деган хулосага келганмиз.

А.Ж.нинг айтишича, у 2016 йил ноябрь ойида оила қурган. Тўйдан 3 ой ўтгач, 2017 йил февраль ойида турмуш ўртоғи уни ташлаб кетган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддиновнинг «Дарё»га берган маълумотида айтилишича, ўқувчи қиз фарзандини 2018 йил 11 май куни дунёга келтирган. 2019 йил 7 октябрда Б.Б. ва А.Ж. Жиноят Кодексининг 128-моддаси 1-қисмида кўрсатилан жиноятни содир қилганлиги ўз тасдиғини топиб, улар Н.Б. билан 2017 йил август ойида жинсий алоқада бўлганлиги аниқланган. Бироқ Жиноят кодексининг 64-моддаси 1-қисми «а» банди, яъни ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган шахс жиноят содир этган кундан бошлаб икки йил муддат ўтган бўлса, жавобгарликдан озод қилиниши принципига асосан айблилик масаласини ҳал қилинмай туриб жиноят иши тугатилган.

ИИБ терговчиси Нодир Муродов «Дарё» мухбирининг «ўқувчи қизнинг номусига тегиш ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят сирасига кирадими?», — дея берган саволига шундай жавоб берди.

— Ўқувчи қиз билан бўлиб ўтган воқеа Жиноят кодексининг 128-моддасига кўра, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ҳисобланади, — дейди Нодир Муродов. – Минг таассуфки, бу ҳолат Б.Б. билан бир неча марта такрорланган. Қолаверса, Н.Б. фақатгина Б.Б. билан эмас, бир неча киши билан яқинлик қилгани айтиляпти. Энг ёмони ўқувчи қиз ҳам яқинлари ҳам бу ҳақда шикоят қилмаган. Яъни зўрлаш аломатлари мавжуд бирор бир далил йўқ. Шунинг учун ҳам ушбу ҳолат ҳар икки томон розилиги билан амалга оширилган деган қараш мавжуд.

Мактаб раҳбарияти «Дарё» мухбирига ўқувчи қиз Н.Б. томонидан 2019 йил 10 апрель куни мактаб директори номига ёзилган тушунтириш хатини тақдим этди. Унда ёзилишича, ўқувчи қиз 2017 йил июль ойида момосиникига борганда энг аввало холасининг ўғли А.О. исмли қариндоши билан, сўнгра А.Ж. билан ундан кейин эса Б.Б. билан яқинлик қилганини ёзади.

Ушбу тушунтириш хатини қизнинг ўзи ёзганми ёки йўқми буниси бизга қоронғи.

ИИБ терговчисининг қўшимча қилишича, ушбу ҳолатдан ўз вақтида хабар топган, аммо мутасадди ташкилотларга хабар бермаган мактаб раҳбарияти, туман ХТБ масъуллари ва Косон туман туғуруқ комплекси раҳбариятининг хатти-ҳаракатига нисбатан чора кўрилишини сўраб туман ИИБ томонидан прокуратурага тақдимнома киритилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

Манба: "Реал" эртага ғалаба қозонмаса, Алонсо кетади. Унинг ўрнини ким эгаллаши ҳам маълум

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Америка самолётлари Сурия осмонига оловли бомбаларни ташлади

Бу ҳақда Сурия телеканали хабар бермоқда.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Трамп Лотин Америкасига зарбалар беришни эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.

Diario AS: Юрген Клопп "Реал" борасида бир қарорга келди

"Ливерпуль"нинг собиқ устози Юрген Клопп катта эҳтимол билан "Реал"ни бошқармайди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.

Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди

«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.

Сэм Альтман бола тарбиясини ChatGPT’сиз тасаввур қила олмайди

Альтман болаларни ҳеч қачон сунъий интеллектдан “ақллироқ” бўлмаслигини, лекин улар олдинги авлодга нисбатан анча қобилиятли бўлиб ўсишини таъкидлади.

Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди

Булунғур тумани ИИБ профилактика инспектори жиноий жазога тортилди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Пайариқ туман судида кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.

Рутте: NATO мамлакатлари "Яқинлашиб келаётган Россия таҳдиди"ни сезмаяпти

Бу ҳақда Reuters агентлиги унинг Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқини эълон қилди.

Алматида 52 киши угар газидан заҳарланди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида темир йўл вокзалидан келган поездда угар газидан заҳарланиш оқибатида 52 киши, шу жумладан болалар жабрланди.

Эронда ҳаво ифлосланиши ҳар йили 50 минг кишининг ўлимига сабаб бўляпти

Эрон Соғлиқни сақлаш вазири Мохаммад Реза Заферганди маълум қилишича, ҳаво ифлосланиши ҳар йили тахминан 50 минг кишининг ўлимига олиб келмоқда.