COVID-19 билан касалланиш ҳолати дунё бўйича 592 миллион кишидан ошди

COVID-19 билан касалланиш ҳолати дунё бўйича 592 миллион кишидан ошди

11 августгача дунё бўйича коронавирус билан касалланиш ҳолати 592 миллион 129 минг 86 кишига етди, дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тарқатган ҳужжатда.

Аҳолисининг 20 миллиондан ортиғи касалланган мамлакатлар рўйхатида АҚШ, Ҳиндистон, Франция, Бразилия, Германия, Буюк Британия, Италия ва Жанубий Корея қайд этилган.

Касаллик тарқалгандан буён дунё бўйича 6 миллион 444 минг 786 киши вирус юқтириш оқибатида вафот этди.

Аҳолиси энг кўп касалланган ва нобуд бўлган мамлакатлар рўйхати қуйидагича:

АҚШ – 94 348 507 ва 1 060 755.

Ҳиндистон – 44 203 754 ва 526 826.

Франция –34 144 969 ва 152 91.

Бразилия – 34 096 935 ва 680 852.

Германия – 31 379 757 ва 145 241.

Буюк Британия – 23 368 899 ва 185 052.

Италия – 21 400 179 ва 173 571.

Жанубий Корея – 20 983 169 ва 25 441.

Американинг дунёдаги муҳим воқеалар бўйича статистик маълумотларга ихтисослашган Worldometer порталида келтирилишича, ўлим коэффициенти сайёрамиз аҳолисининг ҳар 1 миллион кишисига – 826,0 кишини ташкил этмоқда.

Бу кўрсаткич Ҳиндистонда 1 миллион кишига 374 кишини, Бразилияда – 3 153, Францияда – 2 329, Германияда – 1 719, Буюк Британияда – 2 696, Италияда – 2 874, Жанубий Кореяда – 493 жонни ташкил этган. АҚШ бўйича маълумот берилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!