Чўлланишга қарши курашиш ва “яшил шаҳар” тамойилларини жорий этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Чўлланишга қарши курашиш ва “яшил шаҳар” тамойилларини жорий этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда “яшил шаҳар” тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Иқлим ўзгариши, сув танқислиги, ерларнинг таназзулга учраши ва чўлланиш бугун бутун минтақа учун долзарб экологик муаммога айланмоқда. Бу эса қишлоқ хўжалиги барқарорлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, аҳоли саломатлиги ва ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишига бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Мамлакатимиз ҳудудининг қарийб 80 фоизи чўл ва ярим чўл майдонларидан иборат. Ерларнинг шўрланиши, қум кўчиши, чанг бўронлари ва гармселлар, айниқса, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятлари, шунингдек, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларининг айрим туманларида жиддий хавф туғдирмоқда.

Орол денгизининг қуриши мазкур жараённи янада кучайтирган. Қуриган тубда Оролқум чўли шаклланиб, ҳавога кўтарилаётган туз ва чанг кенг ҳудудларга тарқалмоқда. Шу боис, Оролбўйида яшил қопламалар барпо этиш, саксовул ва бошқа чўл ўсимликларини экиш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Кейинги йилларда Орол денгизининг қуриган тубида 2 миллион гектардан ортиқ янги ўрмонзорлар ташкил этилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакат бўйлаб 1 миллиарддан зиёд дарахт ва бута кўчатлари экилди, кўкаламзорлаштириш даражаси 2020 йилдаги 8 фоиздан 2025 йилда 14,3 фоизга етди. Оролбўйи, чегарадош ва қурғоқчил ҳудудларда яшил қопламалар ҳамда ҳимоя ўрмонзорларини яратиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Тақдимотда 2026-2030 йилларда чўлланишга қарши курашиш ишларини янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Жумладан, 1,27 миллион гектарда ўрмон барпо этиш ва қайта тиклаш, чўл, тоғ ва тоғолди ҳудудларда 16 минг гектар ҳимоя ўрмонзорлари яратиш режалаштирилган.

Сурхондарё вилоятида 10 минг гектар майдонда яшил қопламалар ташкил этиш, Сирдарё вилоятининг чегарадош ҳудудларида 84 километрлик “яшил девор” барпо қилиш, тоғ ва тоғолди ҳудудларида “терраса” усулида дарахт ва буталар экиш, деградацияга учраган ерларда замонавий агротехнологияларни синовдан ўтказиш таклиф қилинди.

Давлатимиз раҳбари чўл ҳудудларига фақат экологик муаммо сифатида эмас, балки янги иқтисодий имкониятлар манбаи сифатида қараш зарурлигини таъкидлади. Шу мақсадда “чўл иқтисодиёти” ёндашувини ривожлантириш, қўриқ ва шўрланган ерларда барқарор даромад манбаларини яратиш, чўл ўсимликлари уруғчилиги ва кўчатчилигини йўлга қўйиш, галофит ўсимликлар етиштириш, яйловлар маҳсулдорлигини ошириш, чорвачилик, экологик туризм ва илмий тадқиқотларни кенгайтириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Бу борада Қорақалпоғистонда чўл ўсимликлари кўчатхоналарини ташкил этиш, Оролнинг қуриган тубида илмий экспедициялар ўтказиш, Боботоғ ҳудудида замонавий усуллар асосида писта плантацияларини ривожлантириш, галофит боғлар тармоғини кенгайтириш таклиф этилди. Шунингдек, қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар ва уруғлар бўйича минтақавий банк яратиш, халқаро фондлар ва хусусий инвестицияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Тақдимотда Марказий Осиё давлатлари билан экологик ҳамкорликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Чўлланиш ва ер деградацияси чегара билмайдиган муаммо экани, шу боис, унга қарши курашишда ягона минтақавий ёндашув, илмий ҳамкорлик, маълумот алмашиш ва технологиялар трансфери муҳимлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш бўйича Марказий Осиё минтақавий илмий-тадқиқот маркази фаолиятини кенгайтириш, “Яшил қалқон” минтақавий дастури доирасида амалий лойиҳаларни кўпайтириш, 2040 йилгача чўлланишга қарши курашиш стратегиясини ишлаб чиқиш ташаббуслари илгари сурилди.

Самарқанд шаҳрининг тарихий-маданий мероси, Буюк ипак йўлидаги ўрни, халқаро туризм маркази сифатидаги салоҳияти, стратегик географик жойлашуви ҳамда мавжуд сув ва транспорт инфратузилмасини инобатга олган ҳолда уни Марказий Осиёда экологик барқарор, иқлимга мослашган ва замонавий “яшил шаҳар” намунасига айлантириш назарда тутилмоқда.

Шунга мувофиқ, тақдимотда шаҳарлар экологик барқарорлигини таъминлаш бўйича “Green Samarkand” модели кўриб чиқилди.

Мазкур модел доирасида 2030 йилга қадар Самарқанд шаҳрида аниқ экологик кўрсаткичларга эришиш белгиланган. Жумладан, атмосферага чиқарилиши мумкин бўлган 51,2 минг тонна зарарли ташламаларнинг олдини олиш, саноат ва энергетика объектларида чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш орқали PM2.5 ва PM10 заррачаларини 50 фоизга камайтириш, қурилиш объектларидан чиқадиган чанг миқдорини 80 фоизга, транспорт воситаларидан чиқадиган ифлослантирувчи моддалар ҳажмини 50 фоизга қисқартириш, чиқинди полигонлари ҳажмини 2 баробар камайтириш ҳамда аҳоли яшаш пунктларида яшил ҳудудлар улушини ўртача 30 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Лойиҳани амалга ошириш учун Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси иштирокида “Яшил Самарқанд” лойиҳа офиси ташкил этилади. Ушбу офис шаҳарсозлик, экология, транспорт, қурилиш, туризм, саноат ва коммунал хизматлар соҳаларида белгиланган тадбирларни ягона тизимда мувофиқлаштиради.

Самарқанд шаҳрида махсус экологик-шаҳарсозлик режими жорий этилиб, янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган объектлар учун “яшил қурилиш” талаблари мажбурий этиб белгиланади. Бунда энергия ва сув тежамкор технологиялардан фойдаланиш, чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш тизимларини жорий этиш, ресурс самарадорлигини ошириш ҳамда экологик талабларга жавоб бермайдиган объектларни фойдаланишга қабул қилмаслик амалиёти йўлга қўйилади.

Транспорт соҳасида Самарқанд шаҳрини экологик тоза ҳаракатланиш моделига ўтказиш назарда тутилган. Бунинг учун 50 та замонавий катта сиғимли электробус харид қилиш, чорраҳаларда 150 та янги светофор ўрнатиш, 2030 йилга қадар жамоат транспорти ва такси хизматини тўлиқ электр транспортига ўтказиш чоралари кўрилади. Шу билан бирга, “Park & Ride” тизими жорий этилиб, пиёдалар ҳаракати устувор бўлган яшил туристик ҳудудлар ташкил қилинади, шаҳар марказига шахсий автотранспорт кириши босқичма-босқич камайтирилади.

Сув ва “яшил” инфратузилмани ривожлантириш мақсадида Самарқанд шаҳрида камида 4 та, вилоят туманлари марказларида эса камида биттадан сунъий кўл ва сув ҳавзалари ташкил этилади. Самарқанд шаҳрида қўшимча 10 та янги фаввора қурилиб, мавжуд фавворалар инфратузилмаси модернизация қилинади. Шунингдек, умумий узунлиги 319 километр бўлган ариқлар тизими қурилади ва тикланади.

Шаҳар атрофида ҳимоявий “яшил” инфратузилмани шакллантириш мақсадида “Янги катта ҳалқа йўли” бўйлаб узунлиги 102,7 километр, умумий майдони 3532 гектар бўлган “яшил белбоғ” барпо этилади. Ушбу белбоғ чанг ва иссиқ ҳаво оқимларини камайтириш, атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш, шаҳар атрофида табиий ҳимоя зонасини яратиш ҳамда иқлимга мослашув чораларини кучайтиришга қаратилган.

Шаҳарсозлик йўналишида 300 гектар майдонда “Green City Samarkand” ҳудудини ташкил этиш кўзда тутилган. Ушбу ҳудудда турар жой, офис, хизмат кўрсатиш, туризм ва жамоат инфратузилмаси объектлари халқаро “яшил шаҳар” стандартлари асосида барпо этилади.

Саноат объектларининг экологик таъсирини камайтириш учун “яшил саноат зонаси” ҳудудида энг мақбул технологиялар, “Zero Visible Emission” ва рақамли экологик мониторинг тизимлари босқичма-босқич жорий этилади. Мавжуд саноат зоналари атрофида “яшил белбоғ”лар ташкил этилади ҳамда аҳоли соғлиғига жиддий хавф туғдириши мумкин бўлган I ва II тоифага мансуб 8 та саноат корхонасини шаҳар ҳудудидан ташқарига кўчириш чоралари кўрилади.

Чиқиндиларни бошқариш соҳасида “Zero Waste Samarkand” тамойили асосида чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш ва полигонларга юбориладиган ҳажмини камайтириш тизими жорий этилади. Ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолатларини рақамли хариталаш ва фото-видеофиксация қилиш бўйича ахборот тизими ишга туширилади.

Иқлим сиёсати йўналишида Самарқанд шаҳри учун 2030 ва 2035 йилларга мўлжалланган углерод чиқиндиларини қисқартириш мақсадли кўрсаткичлари ҳамда “Carbon Neutral Samarkand” “йўл харитаси” ишлаб чиқилади. Шунингдек, яшил ва иқлим лойиҳаларини молиялаштириш учун “Green Samarkand Climate Finance Facility” платформаси, натижаларни очиқ эълон қилиш ва мониторингини юритиш учун “Green Samarkand Dashboard” рақамли платформаси ишга туширилади.

Туризм ва биохилма-хиллик йўналишида “Яшил Самарқанд” бренди, “Green Hotels Samarkand” рейтинг тизими, “Samarkand City Biodiversity Index” методологияси, “Urban Biodiversity Samarkand” пилот лойиҳаси ва “Биохилма-хилликни асраймиз” кўнгиллилар дастури амалга оширилади. Шу орқали Самарқанд шаҳри экологик туризм, яшил инвестициялар ва барқарор шаҳарсозлик ечимлари марказига айлантирилади.

Умуман, лойиҳа доирасида Самарқандни “Марказий Осиёнинг яшил инвестициялар ва инновациялар пойтахти” сифатида шакллантириш учун ташкилий, молиявий ва амалий асослар яратилади.

Президентимиз таклифларни маъқуллаб, чўлланишга қарши курашиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шаҳарсозликда экологик талабларни кучайтириш ва аҳоли учун соғлом муҳит яратиш масалалари юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Марказий Осиёда энг кўп олтин кимнинг қўлида жам бўлган?

1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.

Ҳусановнинг дўсти рекорд нархга трансфер қилинди

«Лидс» клуби «Манчестер Сити» дарвозабони Жеймс Траффорднинг трансферини расман эълон қилди.

Олимлар Ер аҳолиси сонини босқичма-босқич камайтириш ғоясини илгари сурди

Айрим мутахассислар муаммо аҳоли сонида эмас, балки ресурсларнинг адолатсиз тақсимланишида эканини таъкидламоқда.

Наманганда қарийб ярим миллиардлик жирканч жиноят фош бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Юлия Мендель Зеленскийни ёлғон ваъдалар ва ҳокимиятда қолиш учун урушдан фойдаланишда айблади

Собиқ матбуот котиби Зеленскийни "Украинанинг асосий муаммоси" ва урушнинг "асосий бенефициари" деб атади.

"Ҳей, деди, Трампингни гапигаям..., деди" - Нетаньяху Трампнинг чақириғига қарамай, Ғазога ҳужумларни тўхтатишдан бош тортди

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида эълон қилинган видеомурожаатида маълум қилди.

Илон Маск Украинага Россиянинг ичкарисига зарба бериш учун Starlink тақдим этишдан бош тортди

Space X компанияси эгасига бундай илтимос билан Украина собиқ мудофаа вазири Михаил Фёдоров мурожаат қилган.

Исроил суди "Ҳамас" жангарилари сақланаётган "Кциот" қамоқхонаси атрофида тимсоҳлар солинган зовурлар барпо этишни вақтинча тақиқлади

Миллий хавфсизлик вазирлиги режасига кўра, ушбу зовур блокда сақланаётган маҳбусларни қўриқлайдиган тимсоҳлар учун мўлжалланган.

Каннаваро: “Мен ҳақимдаги маълумотларни терма жамоадаги “каламуш” тарқатаётгандир”

Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Реал" футболчисига 22 миллион евро маош ҳам камлик қилди

Мадриднинг «Реал» клуби бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниорга шартномани узайтириш бўйича янги таклиф билан чиқди

Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги тақдири аниқ бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ўз лавозимида қолиши 100 фоизга ҳал бўлди.

Жаҳон чемпионатидан қайтган 25 ёшли футболчи ўз жонига қасд қилди

Бу ҳақда Sunday World нашри хабар берди.

Фермер улкан саримсоқ етиштириб, рекорд ўрнатди (фото)

Бу ҳақда Washington Post нашри хабар бермоқда.

Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади

Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.

Ўн йилдан сўнг пулнинг аҳамияти деярли қолмайди

Америкалик миллиардер Илон Маск The Economist'га берган интервюсида сунъий интеллект ривожини энди тўхтатиб бўлмаслигини ва пулнинг аҳамияти қолмаслигини айтди.

Путин ва Лукашенкодан "қутулиш" керак

Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.

Навоийда эркакни қум босиб, ҳалок бўлди

Навоий вилояти Қизилтепа туманида таъмирлаш ишлари вақтида бахтсиз ҳодиса содир бўлди.

Отанинг исмини болага фамилия қилиб бериш мумкин бўлади

Ўзбекистонда ота-оналарга фарзандига отасининг исмини фамилия сифатида бериш имконияти яратилади.

1 сентябрдан автобусга чиқиш билан йўлкира ҳақини тўлаш шарт бўлади

2026 йил 1 сентябрдан брутто-шартнома асосида фаолият юритаётган барча шаҳар автобусларида йўлкира тўлаш тартиби қатъийлаштирилади.

Эрон АҚШ билан уруш пайтида Шимолий Кореядан қурол олган

У мамлакатда хавфсизлик мустаҳкамланганини таъкидлади

Японияда тайфун сабаб 15 мингга яқин бино электрсиз қолди

Ҳодиса оқибатида беш киши жароҳатланган.

Россия зарбалари оқибатида Киев вилоятида уч киши ҳалок бўлди ва уч киши яраланди

Ткаченконинг баёнотгиа кўра, ҳужум оқибатида турар жой биноси, хўжалик иншоотлари ва автомобилларга зарар етган

«Ҳудудгазтаъминот» тадбиркордан газ учун асоссиз пул ундирган

Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.

Самарқандда юк машинаси ёниб кетиб, бетон тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқандда юк машинаси кабинасида ёнғин чиқиши оқибатида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкентда қизнинг интим суратларини тарқатмаслик эвазига $3 минг талаб қилган эркак ушланди

Эркак тезкор тадбир давомида пул маблағларини олаётган вақтда ушланади.

Мигрантлар яна Европага оммавий киришга тайёргарлик кўрмоқда

Сеутага янги муҳожирлар оқими 15 августгача юз бериши мумкин.

АҚШ Эрон билан тўқнашувда 1300 дан ортиқ АТАКМС ракетасини қўллаган

«Вашингтон Пост» нашри маълумотларига кўра, АҚШ Эрон билан тўқнашувнинг дастлабки ҳафталарида 1300 дан ортиқ АТАКМС ракетасидан фойдаланган.

Британияда "Ўлим" костьюмидаги эркак шифохона томига чиқиб, беморларни саросимага солди

Бу қилмиши учун суд уни 200 фунт стерлинг жаримага тортган.

Миллий боғда 5 ёшли қиз сувга чўкиб вафот этди

Шифокорлар томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, марҳуманинг танасида ҳеч қандай тан жароҳати аломатлари аниқланмаган.

Тошкент вилоятидаги дўконда йирик ёнғин юз берди

Ёнғин соат 13:48 да қуршаб олинган ва соат 14:09да тўлиқ бартараф этилган.

Москвадаги портлашда Россия ҳаво кучлари бош қўмондонининг куёви ҳалок бўлди

Маълумот ўрнида, уруш бошланганидан бери Россияда икки йил ичида олтита генералга суиқасд қилинган.

"Уралдронзавод" бош директорига суиқасд уюштирилди

Тергов қўмитаси ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатди.

Иқлим исиши сабабли матча чойи йўқолиб кетиши мумкин

Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.

Жиззахда 21 ёшли инста-блогер қиз ЙТҲда вафот этди (видео)

Оғир тан жароҳати олган Орзигул Уразматова шифохонада вафот этган.

Испания Ички ишлар вазирлиги: Сеутада 2 минг нафар муҳожир қолмоқда

Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган икки кишини қатл этди

Бу ҳақда The Independent Эрон давлат оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар берди.

АҚШнинг Спокан шаҳри атрофидаги ўрмон ёнғинлари 60 мингга яқин кишини эвакуацияга мажбур қилди

Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғинлар оқибатида камида 600 та уй-жой, бизнес объекти ва бошқа иншоот вайрон бўлган.

Мексикада боши учун 5 млн доллар ваъда қилинган наркобарон қўлга олинди

Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.

ДХХ Россиядан ноқонуний олиб келинган дори воситаларини фош этди

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу маҳсулотларнинг тахминий суммаси 600 млн сўмни ташкил этади.

Покистондаги полиция бўлинмаси олдида худкуш террорчи ўзини портлатиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса 2 август куни Афғонистон билан чегарадош Хайбар-Пахтунхва провинциясида содир бўлган.