Вазирлар Маҳкамаси 6 август куни «Чорвоқ сув омбори атрофидаги тоғ ва тоғолди ҳудудларда ўсимлик қопламининг қисқаришининг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» қарор қабул қилди.
Ҳужжатга кўра, иқлим ўзгариши оқибатида сўнгги 10 йилликда Чорвоқ сув омбори атрофида яйловлардан иборат ландшафтларда ўсимлик қоплами кескин камайиб бормоқда. Бу жараён тупроқ қатлами мустаҳкамлигига таъсир этмоқда ва чанг миқдорининг ҳавога тез кўтарилишига сабаб бўлмоқда.
Ҳукумат қарори билан 2021 йил 1 октябрига қадар Чорвоқ сув омбори атрофи ва унга туташ ҳудудлардаги барча тоифадаги ерларда ўрмон билан қопланган ва ўрмон барпо қилиш мумкин бўлган майдонларни хатловдан ўтказиш белгиланмоқда. Хатлов натижаси асосида белгиланган тартибда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ўрмон фонди ерлари тоифасига ўтказиш ҳамда чорва молларининг боқилиши тақиқланади. Бундан ташқари, Чорвоқ сув омбори атрофи ва унга туташ ҳудудларда ерлар деградациясининг олдини олиш, кучли шамол ва чангли бўронлар таъсирини юмшатувчи иҳота дарахтзорлари барпо этилади.
Геоахборот технологиялари, шу жумладан, ерни масофадан зондлаш ва космик мониторинг технологиясини кенг жорий этган ҳолда ўрмон фондининг ҳаётий даври ҳақидаги аниқ ва доимий маълумотларни таҳлил қилиш, ўрмон фонди деградацияси ва ўрмонларнинг ноқонуний кесилишини аниқлаш ва назорат қилиш тизимини йўлга қўйиш белгиланмоқда.
Ҳужжат билан, шунингдек, аҳоли яшайдиган ва махсус туристик хона ҳисобланган тоғ ва тоғолди ҳудудларида табиий омиллар таъсирини юмшатиш, ерлар деградациясининг олдини олиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси муҳофазаси ва уларни қайта тиклаш бўйича илмий ечимларни аниқлаш ҳамда янги технологияларни жорий қилишга қаратилган фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар танлов асосида ташкил этилади.
Ўрмон барпо қилиш тадбирлари 2021—2023 йиллар давомида босқичма-босқич амалга оширилади. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Чорвоқ сув омбори атрофи ва унга туташ ҳудудлардаги барча тоифадаги ерларда ўрмон барпо этиш ишлари буюртмачиси этиб белгиланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.