Чирчиқ шаҳри ва Бухоро вилоятида ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Чирчиқ шаҳри ва Бухоро вилоятида ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан Тошкент вилояти ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.ни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига бакалавр йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Бухоро давлат университети талабаси Ю.Ш. фуқаро Б.нинг қўшни Қозоғистон Республикаси университетидаги ўқишини ўзи таълим олаётган университетнинг жисмоний тарбия факультетига кўчиртириб бериш эвазига 22 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, текширув давомида ўз айбига иқрор бўлиб қайтарган 5 млн сўми ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!