Тошкент шаҳар Чилонзор туман маъмурий судига «Ҳайрабод» маҳалла фуқаролар йиғини Тошкент шаҳар ҳокимияти мансабдор шахси томонидан чиқарилган қарорни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича шикоят-ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Суд мажлисида ўрганишлар асосида қуйидагилар аниқланди:
«Ҳайрабод» маҳалла фуқаролар йиғини 50 йилдан буён ҳудуддаги 3-тор Ҳайрабод кўчаси, 13-манзилда жойлашган «Оталар чойхонаси» биносидан фойдаланиб келган. Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва мулк кадастри хизмати давлат корхонасининг архив ҳужжатларига кўра 995 квадрат метр ер майдонида жойлашган бинонинг 555 квадрат метр қисми «Ҳайрабод» МФЙ номига кадастр ҳужжатлари билан расмийлаштирилган.
Бироқ 2017 йил 23 майда Тошкент шаҳар ҳокимининг 630-сонли қарори асосида ушбу бинонининг ҳуқуқий ҳолати аниқланмасдан, ўрнатилган тартибда эгасиз деб топилиб, давлат тасарруфига қабул қилинмасдан қонунга зид равишда «Халол сут мазаси» МЧЖга ажратиб берилган.
Суд қонун талаблари ва аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, «Ҳайрабод» маҳалла фуқаролар йиғинининг шикоят-аризасини асосли деб ҳисоблади ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг юқорида қайд этилган қарорини ҳақиқий эмас деб топди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.