Чехия аллақачон Украина учун 180 мингта артиллерия снарядлари сотиб олган ва яна 300 мингтасини олишга ҳаракат қилмоқда

Чехия аллақачон Украина учун 180 мингта артиллерия снарядлари сотиб олган ва яна 300 мингтасини олишга ҳаракат қилмоқда

Чехия бош вазири Петр Фиала Британиянинг Financial Times газетаси учун ёзган мақоласида унинг мамлакати аллақачон Украина армияси учун 180 мингта артиллерия снарядлари сотиб олгани ва яна 300 мингтасини етказиб беришга ҳаракат қилаётганини айтди.

Фиаланинг сўзларига кўра, жаҳон бозорларида Украина учун артиллерия снарядларини қидираётган Ғарб ҳукуматларининг намунаси келажакда иттифоқчилар Украина Қуролли кучларига қандай ёрдам бериши кераклигига мисол бўлиши керак.

Украинадаги вазият кескин. Уруш учинчи йилига кирар экан, мамлакат қуролли кучлари ақл бовар қилмайдиган босим остида. Уларнинг ўқ-дорилари тугаяпти – уларни ҳар куни қаттиқ қарорлар қабул қилишга мажбур қилмоқда. Шу сабабли улар учун мудофаа чизиғини – бутун Европа хавфсизлиги ва келажагини белгилаб берадиган мудофаа чизиғини сақлаб қолиш жуда қийин, деб ёзади Фиала.

Чехия бош вазири таъкидлаганидек, Ғарб давлатларининг мудофаа саноати Украина армияси эҳтиёжларини қондира олмади ва керакли миқдордаги снарядларни ўз вақтида ишлаб чиқара олмади.

Аммо Прага, унинг сўзларига кўра, турли мамлакатларда ўқ-дорилар захирасини қидира бошлади - ва жаҳон бозорида уларнинг сони этарли.

Мақолада айтилишича, Чехия ва унинг ҳамкорлари Дания ва Голландия томонидан сотиб олинган снарядлар яқин бир неча ой ичида Украинадаги фронтга етиб бориши керак.

Фиала душанба куни Вашингтонга ташриф буюриб, у ерда аллақачон АҚШ президенти Жо Байден билан учрашган.

Аввалроқ, Чехия расмийлари 800 минг артиллерия снарядларини топишга муваффақ бўлганликларини ва 300 минг миқдоридаги биринчи партияни сотиб олиш учун маблағ ажратганликларини айтишган эди. Wall Street Journal маълумотларига кўра, гап Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган 300 минг ва Ғарбда ишлаб чиқарилган 500 мингга яқин снарядлар ҳақида кетмоқда.

Reuters агентлиги Чехиянинг номи ошкор этилмаган расмийларига таяниб, снарядларнинг биринчи етказиб берилиши июнь ойидан кечиктирмай кутилаётганини ёзди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!