2023-йил 17-23-июл кунлари 8 та олий таълим муассасасининг тегишли таълим йўналишларига ўқишга кириш учун ўтказилган чет тилидан ижодий имтиҳон натижалари эълон қилинди.
Имтиҳон натижалари my.uzbmb.uz сайтида эълон қилинган бўлиб, имтиҳонда иштирок этган абитуриентлар шахсий кабинетидан (абитуриент қайд варақасининг юқори қисмида) ўз натижаларини билишлари мумкин.
Бунда абитуриентнинг ҳар бир бўлим бўйича тўплаган баллари, жами балл, максимал (120) баллга нисбатан фоиз кўрсаткичи ва ОТМларга киришда чет тили фанидан бериладиган балл акс этган.
Эслатма: ўз натижасидан норози бўлган абитуриентлар 3 кун ичида (30-31-июл ва 1-август кунлари) my.uzbmb.uz сайти орқали апеллация шикояти беришлари мумкин.
Апеллация шикояти Апеллация комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва талабгор Апеллация комиссияси қарори тўғрисида my.uzbmb.uz сайти орқали хабардор қилинади.
Белгиланган муддатдан сўнг апеллация шикоятлари қабул қилинмайди ва апеллация шикоятлари қайта кўриб чиқилмайди.
Самарқанд шаҳрининг "Конигил" маҳалласидан жой олган ва маҳаллий аҳоли орасида “қўзиқорин шаклидаги уй” сифатида машҳур бўлган ноқонуний 12 қаватли бинони бузиш ишлари бошланди.
Интернет ижтимоий тармоқларида Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётганлиги ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Европа мамлакатлари Россия энергия манбаларидан воз кечишга уринишган бўлса-да, 2022 йилдан кейин, айниқса табиий газ бўйича, бу йўналишда барқарор натижа қўлга киритилмади.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.