Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда абитуриентлар ва педагог ходимларга чет тилларидан малака сертификати бериш, айни йўналишдаги халқаро ҳамкорлик юзасидан маълумот берилди.
Чет тилларидан тест саволлари сифатини ошириш мақсадида доимий равишда Британия Кенгаши, Гёте институти ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор ҳужжатлар имзоланган бўлиб, Гёте институти ва Давлат тест маркази томонидан имзоланган меморандум доирасида Германия Федератив Республикаси Гёте институтидан мутахассислар жалб қилиниб, Давлат тест маркази мутахассислари учун семинар машғулотлари ўтказилмоқда.
Мутахассислар томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, 2013 йилдан ҳозирга қадар жами ариза берган талабгорлар сони 29 минг 190 нафар бўлса, сертификат олганлар сони 10 минг 293 та (35,3%) ни ташкил этади.
Чет тили ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун ўтказилган тест синовларида жорий йилда 50 минг 385 нафар талабгор иштирок этган.
Тест синовларидан муваффақиятли ўта олмаган ўқитувчилар такрорий имтиҳонни 6 ой кутиши керак бўлмоқда.
Буни инобатга олган ҳолда, Британия Кенгаши билан ҳамкорлик доирасида “APTIS for teachers” тестларини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилиб, “APTIS for teachers” тестларини Давлат тест маркази томонидан ҳар ойда бир маротаба ўтказиш ҳамда натижалар Буюк Британия мутахассислари томонидан текширилиши ва 3 кунда эълон қилиниши режалаштирилмоқда.
– Республика таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган педагоглар, шунингдек, абитуриентлар учун тегишли чет тили бўйича сертификатга эга бўлиш борасида бир қатор енгилликлар тақдим этилган, – дейди Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Сардор Ражабов. – Хусусан, аризани онлайн бериш, имтиҳонларни номзодлар яшаш жойларида ўтказиш, талабларни бажарган номзодларга сертификатни яшаш жойларига юбориш каби. Ёшларимизга яратиб берилаётган бундай имкониятлар уларнинг чет тилларини мукаммал эгаллашига ва бу орқали мамлакатимизнинг халқаро майдонда имижи ошишига хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган талабгорларга кириш имтиҳонларида имтиёз бериш – уларни чет тили фани имтиҳонидан озод қилиш белгиланган.
Жумладан, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тест синовлари мажмуасига чет тили биринчи (асосий) фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат ёки халқаро сертификатнинг В2 ва ундан юқори даражасига эга бўлганлар, тест синовлари мажмуасига чет тили биринчи (асосий) бўлмаган фан сифатида киритилган бошқа бакалавриат таълим йўналишларига (Тошкент давлат юридик университети бакалавриат таълим йўналишлари бундан мустасно) ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг В1 ва ундан юқори даражасига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз максимал балл берилиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 апрелдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Давлат тест марказидан тегишли маълумотномага эга бўлган ва бошқа талабларни бажарган ўқитувчиларга базавий лавозим маошларига 15-30 фоиз устама белгиланиши кўзда тутилган.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.