Centrum Air Қозоғистонга парвозларни йўлга қўймоқда

Centrum Air Қозоғистонга парвозларни йўлга қўймоқда

My Freighter (Centrum Air) лоукостер авиакомпанияси Қозоғистонга парвозларни йўлга қўймоқда.

Халқаро рейслар сонини кўпайтириш доирасида Қозоғистон Республикаси авиацияси маъмурияти билан биргаликда Ўзбекистоннинг My Freighter (Centrum Air) лоукостер авиакомпаниясининг Қозоғистонга мунтазам йўловчи қатновларини очиш масаласи ишлаб чиқилди.

2023-йилнинг 5-июнидан бошлаб Тошкент Олмаота йўналиши бўйича тўғридан-тўғри мунтазам йўловчи қатновларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Мазкур йўналишда қатновлар ҳафтасига 3 маротаба душанба, чоршанба ва жума кунлари Аирбус 320 русумли ҳаво кемаларида бажарилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!