Буюк Британиядаги ресторанлар, паблар ва театрлар махфийлик муаммолари туфайли мижозларга Американинг Meta корпорацияси томонидан ишлаб чиқарилган ақлли кўзойнаклардан фойдаланишни тақиқлашни бошладилар.
Бу ҳақда The Guardian нашрихабар берди.
Лондон марказидаги бир нечта ресторан эгаси Жеремй Кинг газетага берган интервьюсида меҳмонларига кўзойнаклардан фойдаланишга рухсат берилмаслигини айтди. "Мен ҳеч қачон меҳмонларимизнинг шахсий ҳаётига фақат туғма кўзларимиз билан мумкин бўлганидан бошқа ҳеч қандай тажовузга атайлаб йўл қўймайман", деди ресторан эгаси.
Британиянинг машҳур паб тармоғи Wetherspoons раҳбарияти ва Бристол ва Эдинбургда жойларга эгалик қилувчи ATG Theatres ҳам шунга ўхшаш позицияни эгаллади.
Meta кўзойнак ишлаб чиқувчилари махфийлик муаммоларини ҳисобга олишларини, шунинг учун барча қурилмалар "фото ва видео ёзув пайтида ёниб-ўчиб турадиган ЛЕД-индикатори" билан жиҳозланганлигини, уни ўчириб ёки ёпиб бўлмаслигини айтди.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.