Буюк Британия бош вазири Трасс ва қирол Чарльз III келиша олмай қолди

Буюк Британия бош вазири Трасс ва қирол Чарльз III келиша олмай қолди

Британия бош вазири Лиз Трасс ва қирол Чарльз III ўртасида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича COP27 конференциясига ташрифи чоғида келишмовчиликлар юзага келди, деб ёзади The Times.

Нашрнинг ёзишича, Британия монархи Трасснинг талабига кўра тадбирда қатнашишдан бош тортган.

“У Мисрда бўлиб ўтадиган жаҳон етакчиларининг йиғилишида нутқ сўзлашни режалаштирган эди. Шарм-аш-Шайхдаги саммитга бориши даргумон Трасс қиролнинг режаларига қарши чиқди”, деб ёзади “РИА Новости”.

Тахминларга кўра, бу қарор ҳукумат ва жонкуяр эколог бўлган қирол ўртасидаги зиддиятни кучайтириши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!