ИИВ ўз хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан жиноятни содир этганликда гумон қилганлар аниқланиб қўлга олинди.
Қамоқхона хизматчисини пора эвазига оғдирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
2019 йил 28 март куни соат 15.00 ларда Самарқанд шаҳри яшовчилар, 1991 йилда туғилган, Қомус адвокатлик фирмасида иш юритувчиси У.А. ва якка тартибда ишловчи, 1996 йилда туғилган Д.В. (аёл)лар бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, танишлари, қотиллик ва босқинчилик жиноятлари учун ҳозирги кунда Бухоро вилоятидаги жазони ижро этиш калониясида жазо ўтаётган маҳкум Д.Б билан узоқ муддатли учрашувга кириш учун шароит яратиб бериш эвазига ушбу муассасада хизмат олиб борувчи Қоровул қўшинлари назоратчи ходими Б.Қ.га 100 АҚШ доллари пулларни пора сифатида бераётганида ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан ушланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 213-моддаси 3-қисми (хизматчини пора бериш эвазига оғдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия чемпионати 35-тур доирасида «Эвертон»га қарши учрашув (3:3)дан кейин X ижтимоий тармоғида пост қолдирди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.