Бухорода уйида фоҳишахона ташкил қилган 60 ёшли аёл қўлга олинди

Бухорода уйида фоҳишахона ташкил қилган 60 ёшли аёл қўлга олинди

Жондор тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туманнинг Зарафшон маҳалласида яшовчи, 60 ёшли аёл, ўз уйида 50.000 сўм эвазига бир аёл ва бир эркакнинг жинсий алоқа қилиши учун барча шарт-шароит яратиб бериб, фоҳишахона сақлаш жиноятини содир қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими томонидан аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!