Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Бухоро вилояти бўлими томонидан хусусий клиникада ўлчаш воситаларининг қонуний ҳолатини ўрганишга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди.
Бухоро шаҳар “ABC” МЧЖда ўтказилган назорат давомида клиникада мавжуд 5 та ўлчаш воситаси белгиланган метрологик кўрикдан ўтмагани маълум бўлди.
Қайд этиш жоизки, бу каби ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддаси талабларига зид бўлиб, ушбу норма фақат текширувдан ўтган ўлчаш воситаларидан фойдаланишга рухсат беради.
Изоҳ:
🔹 Ўлчаш воситаси — бу ўлчаш ишларида қўлланиладиган техник жиҳоз бўлиб, у муайян метрологик талабларни бажара олиши лозим.
🔹 Метрологик текширув — ўлчаш воситасининг аниқлик, ишончлилик ва талабга мувофиқлигини баҳолаш жараёнидир.
⚖️ Аниқланган қонунбузарликлар бўйича клиниканинг раҳбарига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий чоралар кўрилди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.