Бухорода туғилган уч эгизак Шавкат, Миромон ва Мирзиёнинг отасига Ўзбекистон Президенти номидан Cobalt машинаси совға қилинди. Бу ҳақда Дарё мухбири хабар бермоқда.
Шерзод Ўринов ва Маҳлиё Азимованинг оиласида 25 март куни уч эгизак туғилганди. Уларга Президент Шавкат Мирзиёев шарафига Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари берилди.
29 март куни эгизакларнинг ота-онасига Президент номидан Cobalt автомашинаси ва 3 та болалар аравачаси топширилди. Машина Навоийдан келтирилди ва Ўзмахсуссувқурилиш ДУКда ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган Шерзод Ўринов номига расмийлаштириб берилди.
Ҳозирда она ва болаларнинг аҳволи яхши. Улар шифокорлар Насиба Рамазонова, Самия Латипова ва Зилола Шариповалар назоратида бўлиб турибди.
Шерзод Ўринов ва Маҳлиё Азимоваларнинг эгизаклардан ташқари 4 ёшли қизи ҳам бор.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.