Ижтимоий тармоқларда тарқалган Когон туманидан ўтувчи темир йўлда тепловоз ҳамда юк машинасининг тўқнашуви акс этган видео юзасидан вилоят ИИБ расмий маълумот берди.
Когон тумани Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, 2023 йил 6 июнь куни тахминан соат 16:10 ларда Когон тумани ҳудудидан ўтувчи қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ҳаракатланиб келаётган поезд тепловози Бухоро тумани «Зарманоқ» маҳалласида яшовчи Б.Л. бошқарувидаги «Чакман» русумли юк машинаси билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Мазкур тўқнашув натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, фақатгина транспорт воситаларига бироз техник шикаст етган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Когон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.