Бухорода қамоқдан қочган маҳбус қўлга олинди

Бухорода қамоқдан қочган маҳбус қўлга олинди

Бухорода Самарқанд вилоятидаги манзил-колониясида жазони ўтаётиб, у ердан қочган шахс қўлга олинди.

Бухоро вилояти ИИББ хабарига кўра, Ромитан туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган Ж.Г. Ромитан тумани Газли шаҳарчаси ҳудудида 13 ноябрь куни қўлга олинган. У Ўзбекистон ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун судланган.

Қочиб кетган маҳбус 9 октябрдан буён қидирувда бўлган.

Шунингдек, жиноятчи Самарқанд вилоят ИИБ ЖИЭБга қарашли 37-сон манзил-колония ходимларига топширилгани қўшимча қилинган хабарда.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!