Бухоро туманида содир этилган ўғрилик фош этилди

Бухоро туманида содир этилган ўғрилик фош этилди

Бухоро тумани Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, 2021-йил 12-август куни соат 09:00 дан соат 14:40 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, туманнинг “Дилобод-Зафаробод” маҳалласи “Диосиё” қишлоғида яшовчи Ғ.Г. нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, уйининг ётоқхонасидан 15 турдаги тилло тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб, жабрланувчига кўп миқдорда моддий зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан келиб тушган хабар асосида туман Ички ишлар бўлими тергов-тезкор гуруҳи томонидан кечиктириб бўлмас суриштирув ҳамда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлган жой кўзда кечирилган.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракати давомида воқеа жойидан 21 дона қўл-бармоқ излари олинган.

Мазкур жиноий ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди билан номаълум шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлими криминалистлари томонидан воқеа жойидан олинган 21 дона қўл бармоқ излари устида ўтказилган криминалистик тадқиқотлар ва “Шахсни автоматлаштирилган дактилоскопик идентификация қилиш тизими” орқали текширув ўтказилганда, ўғирлик ҳолати содир бўлган уй ётоқхонаси деразасининг синган шишаси юзасидан кўчириб олинган икки дона қўл-бармоқ излари 1991-й.т. Х.A. исмли шахснинг ўнг қўл бош ва номсиз бармоқларидан қолдирилганлиги аниқланган.

Дактилоскопик экспертиза хулосасига асосан туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-излов ва тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни ҳақиқатдан ҳам ушбу Х.A. исмли шахс содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирги кунда жиноят ишида гумон қилинувчи X.A.ga нисбатан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!