Бухоро шаҳрида хонадонида фоҳишахона ташкил қилган аёл фош этилди

Бухоро шаҳрида хонадонида фоҳишахона ташкил қилган аёл фош этилди

Бухоро шаҳар Т.Фароғий кўчасида яшовчи, 1973 йилда туғилган Қ.Ҳ. исмли аёл Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонида фоҳишахона ташкил қилиб, бегона шахсларнинг жинсий алоқа қилишлари учун муайян шароит яратиб келиб, бунинг эвазига моддий манфаат кўриб келган.

Жумладан, 2023 йил 16 май куни соат 23:00 ларда Х.А. исмли эркакнинг Р.Ў. исмли аёл билан жинсий алоқада бўлиши учун 400 минг сўм миқдоридаги пулларни олиб, “мижозларга” уйни бўшатиб, барча шарт-шароитлар яратиб бериб, бу фаолиятдан даромад олиб, фоҳишахона ташкил этиш ва сақлаш жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!