Бухоро шаҳрида содир бўлган чақнаш юзасидан маълумот берилди

Бухоро шаҳрида содир бўлган чақнаш юзасидан маълумот берилди

Кеча, 2 январь куни соат тахминан 23:45 ларда Бухоро вилояти Бухоро шаҳар “Низомий” МФЙ Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли уйнинг хонадонларидан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши рўй берган. Чақнаш натижасида ёнғин содир бўлмаган.

Ҳодиса натижасида хонадоннинг ошхона эшик ромлари жойидан силжиб, зарарланган. Чақнаш оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Воқеа жойига зудлик билан вилоят ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура, Ҳудудгазтаъминот ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари етиб борган.

Ҳозирда содир бўлган ҳодиса юзасидан Бухоро шаҳар ИИБ тезкор тергов гуруҳи томонидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!