Булунғурда маст эркак амакисини кетмон билан ўлдирди

Булунғурда маст эркак  амакисини кетмон билан  ўлдирди

Маълум бўлишича, 30 ёшли Б.О. жиянининг туғилган кунига бориб, маст бўлган ва тунги соат 03:00 атрофида амакиси Н.А.нинг уйига бориб, жанжал чиқарган. Таъкидланишича, Б.О. уни тинчлантирмоқчи бўлган амакисини калтаклаб, кетмон билан бошига уриб ўлдирган.

Белгиланган суд-тиббий экспертизасининг хулосасида А.Н.нинг ўлимига танасида оғир тан жароҳат белгилари мавжудлиги сабаб бўлгани айтилган. Суд томонидан 30 ёшли Б.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан тўғри малакаланган деб топилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!