🔴 Оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғи орқали франсуз олимлари томонидан Сибирнинг абадий музлигидан 5 та зомби вирусини топиб, уларни лаборатория шароитида ёши 48 500 йил бўлган зомби вирусини жонлантиришгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бу бўйича Санэпидқўмита ахборот хизмати маълумот берди.
🔹 Энг қадимги намуна 16 метр чуқурликдаги ер ости кўлида топилган. Ушбу вирус одамлар ҳаёти учун ўта хавфли. Чунки инсон танаси бундай қадимий вируслар билан курашишга мослашмаган.
🔹 Олимлар маълум бўлган вирусларнинг бешта янги оиласини аллақачон аниқлади. Улар бир нечта вирус штаммларини жонлантиришди ва уларни патогенлик хавфини мавжудлигини аниқлишга эришишди.
🔻 Тадқиқотчилар “зомби вируслар” деб атайдиган бундай патогенлар жамоат саломатлигига хавф солиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Инсон иммунитети турли хил вируслар билан алоқаси натижасида уларга қарши турғун иммунитет ҳосил қилган. Бироқ, инсоният илгари дуч келмаган қадимий штаммлар билан иммунитет бардош бера олмаслиги мумкин.
🔻 Сўнгги йилларда олимлар қадимги вируслар ва бактериялар билан боғлиқ таҳдид ҳақида кўпроқ гапиришмоқда. Ўн минглаб йиллар давомида улар абадий музликларда сақланган. Бироқ, ҳозирда абадий музликлар эриши оқибатида табиатга тарқалиш эҳтимоли мавжуд.
Бугунги кунда франциялик олимлар иқлим ўзгариши туфайли музликлар жуда тезлик билан эриб бориши сабабли, қадимий вируслар табиий шароитларда ҳам тирилиши мумкин. Шу ҳолатга тайёр бўлиш учун олимлар вирусларни лаборатория шароитида жонлантириб, уларга қарши профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар кўришга тайёргарланишмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.