Бугундан автомобилларнинг ҳаракатланиш тезлиги 60 кмга туширилди

Бугундан автомобилларнинг ҳаракатланиш тезлиги 60 кмга туширилди

Бугун, 1 апрелдан автомобилларнинг ҳаракатланиш тезлиги соатига 60 километргача туширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февраль ойидаги фармонига асосан Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилди.

Бу Ўзбекистон бўйлаб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасининг “шаҳар автомобиллар эмас, балки пиёдалар учун” ғояси асосида ислоҳ қилиш мақсадида амалга оширилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!