Бугун ҳарорат 2 даража илиқни ташкил этади

Бугун ҳарорат 2 даража илиқни ташкил этади

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 20 январ, жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10 даража совуқ, кундузи 1 даража совуқ-1 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуққача, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Республика тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!