Бугун бош вазир Абдулла Арипов 62 ёшни қаршилади

Бугун бош вазир Абдулла Арипов 62 ёшни қаршилади

У 1961 йил 24 майда Тошкент шаҳрида туғилган. 1983 йил ҳозирги Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1983 йил Тошкент телефон-телеграф станциясида муҳандисликдан бошлаб, ўтган йилларда қатор масъул лавозимларда ишлаган.

2016 йил 14 декабрда бош вазир лавозимига тасдиқланган. 2020 йил январда қайтадан ҳукумат раҳбари этиб тасдиқланди.

Абдулла Арипов “Дўстлик”, “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!