Бу йил бир кило пахтага қанча пул берилади?

Бу йил бир кило пахтага қанча пул берилади?

Ўзбекистон ҳукумати бу йилги пахта мавсуми учун янги нархларни эълон қилди. Нархлар ўтган йилгидан деярли фарқ қилмаган.

Қарорга кўра:

👉 машинада терилган 1 т. пахта учун — 600 000 сўм хизмат ҳақи;
👉 қўлда терилган 1 кг. пахта учун биринчи теримда — 800 сўмдан, иккинчи теримда — 1200 сўмдан;
👉 мавсум мобайнида терим отряди раҳбарларига ҳар ойда 2 млн. сўмдан, терим марказлари раҳбарларига 3 млн. сўмдан меҳнат ҳақи тўланади.

Шунингдек, пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотларига ва кластерларга пахтани териб олиш учун банклар томонидан йиллик 16 фоиз ставкада кредит ажратилади.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!