Яқин кунларда ҳаво ҳароратининг бир оз пасайиши кутилмоқда. 5 март куни мамлакатнинг катта қисмида ёмғир ёғади.
Душанба, 2 март куни мамлакатнинг барча ҳудудида об-ҳаво баҳорий — илиқ ва қуёшли бўлади, дея хабар қилдиЎзгидромет. Туркманистон ҳудудидан кирган ҳаво оқими ҳароратнинг кўтарилишига олиб келади, кундузи ҳарорат 20−25 даража илиқ, бу меъёрий қийматлардан 9−11 даражага юқоридир.
Яқин икки кун давомида республика ҳудудига Каспий денгизи жанубий туманларидан ҳаракат қилаётган булутлар ҳисобига ҳарорат бир оз пасаяди. Мамлакат бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат 4 мартда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари, кечга бориб эса Самарқанд вилоятида ёмғир ёғиши мумкин. 3−4 мартда республика бўйича шамолнинг тезлиги секундига 15−20 метргача кучайиши кутилмоқда.
5 мартда Каспий денгизи шимолий ҳудудидан мамлакатга нам ва салқин ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, бу ҳаво ўзи билан ёмғир ва салқин олиб келади. Фақат республиканинг шимоли-ғарбий туманларида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси 2−7 даража илиқ, кундузи 7−12 даража илиқ атрофида бўлади.
Иш ҳафтасининг охирида ёғингарчилик бўлиши кутилмаяпти, совуқ ва нам ҳаво оқими таъсирида ҳарорат кечаси 0−5 даража илиқ, кундузи 7−12 даража илиқ бўлади. Шу кунлардаги ҳарорат мазкур давр учун хос бўлган меъёрий қийматлардан бир оз паст бўлади.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.
Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.
Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.