Буюк Британия Либерал-демократлар партияси етакчиси ва Жамоатлар палатаси аъзоси Эд Дейви Аргентина терма жамоаси футболчиларига нисбатан санкциялар қўллашга чақирди.
Аргентина ЖЧ–2026 ярим финалида Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг футболчилар ғалабани “Мальвин ороллари аргентиналикларга тегишли” деган ёзув туширилган баннер билан нишонлаганди.
"2024 йил август ойида Родри ва Альваро Мората “Гибралтар — Испанияники” қўшиғини куйлагани учун бир ўйинга дисквалификация қилинган эди.
Энди “Мальвин ороллари аргентиналикларга тегишли” деган баннер билан байрам қилган Аргентина футболчилари ҳам ЖЧ–2026 финалидан четлатилиши керак", — деб ёзди Дейви ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФИФА Аргентина терма жамоасига нисбатан мазкур сиёсий баннер бўйича жаҳон чемпионати якунига қадар ҳеч қандай санкция қўлламаслиги маълум қилинган эди.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.