Brimstone-2 ракеталари Буюк Британия томонидан Украинага топширилди

Brimstone-2 ракеталари Буюк Британия томонидан Украинага топширилди

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги юқори аниқликдаги лазер ёрдамида бошқариладиган Brimstone-2 ракеталарининг партияси Украинага топширилганини тасдиқлади.

Бир неча кун олдин The Daily Telegraph нашри, ушбу ракетанинг диапазони аввалги версиясининг параметрларидан икки баравар кўплигини ёзганди.

Маълумот ўрнида, ракета самолётдан учирилганда 60 километрга, ер платформаларидан учирилганда эса тахминан 12 километргача учиб бора олади.

Дастлабки маълумотларга кўра, Украина Қуролли Кучлари ундан фойдаланишни бошлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!