«БРИКС» ўйинлари: медалларимиз сони 24 та
Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтаётган «БРИКС» ўйинларининг учинчи кунги баҳслари сарҳисобига кўра, спортчиларимиз 6 та совринли ўринларга эга чиқди.
Ўзбекистон спортчиларидан синхрон сузиш мусобақасида 1 та кумуш, академик эшкак эшиш баҳсларида 1 тадан кумуш ва бронза, каратэчиларимиз 3 та бронза медалларига сазовор бўлди.
«БРИКС» ўйинларида поёнига етган каратэ мусобақалари сарҳисобига кўра, умум жамоада 4 та олтин, 5 та кумуш, 5 та бронза медаллари билан Россия терма жамоаси 1-ўриндан жой олган бўлса, хитойлик каратэчилар 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медаль билан 2-ўринни, 1 тадан олтин-кумуш ҳамда 5 та бронза медалига эга чиққан юртимиз каратэчилари кучли учликка якун ясади.
Шунингдек кеча ўтказилган волейбол мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида Бирлашган Араб Амирликлари жамоасини 21:19, Куба волейболчиларини 28:17 ҳисобида мағлуб этиши турнирда ўзига хос шув-шувни келтириб чиқарди.
«БРИКС» ўйинларининг учинчи кун сарҳисобига кўра, умумжамоада 1-ўринда бораётган Россия терма жамоаси 78 та олтин, 52 та кумуш, 30 та бронза медалига эга бўлиб турибди. Беларусь вакилларида 13 та олтин, 13 та кумуш, 17 бронза медали бор. Хитойликлар 6 та олтин, 26 та кумуш, 28 та бронза билан 3-ўриндан жой олган бўлса, 2 та олтин, 7 та кумуш, 15 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоада 4-ўринда бормоқда.
Бугун, 16 июнь куни ўтадиган мусобақаларда 6 та спорт турида ғолиб ва совриндорлар аниқланса, 2 та спорт турида саралаш баҳслари ташкил этилади.
