Россия президенти айтишига кўра, БРИКС давлатлари халқаро ҳисоб-китобнинг ишончли механизмини яратиш устида иш олиб бормоқда.
“Россиянинг "Мир" тўлов тизимидан фойдаланиш географияси кенгаймоқда. Мамлакатларимиз валюта саватчаси асосида халқаро захира валютасини яратиш масаласи ишлаб чиқилмоқда”, — деди Путин.
Турли чекловларга қарамасдан Россиянинг БРИКС давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилнинг дастлабки уч ойида 38 %га ўсди.
Россия БРИКС давлатларига кўплаб миқдорда нефть, ўғит ва бошқа товарлар етказиб бермоқда. Хитой ва Ҳиндистон эса Россияга автомобиллар етказиб бермоқда, чакана савдо соҳасига сармоялар киритмоқда.
BRICS (БРИКС) Россия ташаббуси билан 2006 йилда ташкил қилинган. Унинг таркибига Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка киради.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.