Бред Питтнинг ҳашаматли уйи номаълум харидорга 24 миллион долларга сотилди

Бред Питтнинг ҳашаматли уйи номаълум харидорга 24 миллион долларга сотилди

Калифорниянинг Беверли-Хиллз шаҳрида жойлашган актёр Бред Питт ва унинг собиқ биринчи рафиқаси Женнифер Энистонга тегишли уй номаълум харидорнинг мулкига айланди, деб ёзади “The Sun”.

Маълумотларга кўра, бешта ётоқхона, 13 та ҳаммом, бассейн, теннис корти ҳамда кинотеатрга эга икки қаватли уй 24 миллион долларга сотиб олинган.

1934 йилда актёр Фредрик Мартнинг шахсий лойиҳаси асосида қурилган ушбу уйда Питт ва Энистондан олдин яна ким яшаганлиги ҳақида маълумот берилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!