"Bradt Guides": Қорақалпоғистон дунёнинг енг ноёб 16 туристик маскани рўйхатида!

"Bradt Guides": Қорақалпоғистон дунёнинг енг ноёб 16 туристик маскани рўйхатида!

Буюк Британиянинг туризмга ихтисослашган "Bradt Guides" нашриёти 2023 йилда саёҳат қилиш учун тавсия этилган дунёнинг энг ноёб туристик ҳудудлар рўйхатини эълон қилди. Қувонарлиси, Чили, Коста-Рика, Исроил, Эстония ва бошқа сайёҳларни жалб қилувчи ноёб масканлардан иборат бўлган ушбу рўйхатга Қорақалпоғистон Республикаси ҳам киритилди.

Таъкидлаш жоизки, "Bradt Guides" экспертлари Мўйноқ туманида янги аеропортнинг ишга тушиши ва келгусида тезюрар пойездларнинг йўлга қўйилиши натижасида Қорақалпоғистонга бориш янада қулай бўлгани, Марказий Осиёдаги энг йирик электрон мусиқий фестивалнинг ўтказилиши, Саҳродаги Лувр музейининг дунёга машҳур авангард коллексияси, шу билан бирга, тунги осмоннинг энг қоронғи зонаси ва унинг остида жойлашган ўтовлар мажмуасини алоҳида таъкидлаб ўтишган.

Бундан ташқари, мақолада Қорақалпоғистонга “Орол денгизининг ватани” дея алоҳида таъриф берилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелда қабул қилинган “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ҳудуднинг туристик салоҳиятини тўлиқ намойиш этувчи туристик хариталарни (Guidebook) ишлаб чиқиш, нашр этиш ва бепул тарқатиш вазифаси белгиланган. Шу боис Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Маданият ва туризм вазирлиги ҳамкорлигида "Bradt Guides" нашриётида Қорақалпоғистон бўйича туристлар учун қўлланма ишлаб чиқиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Қайд этиш жоизки, лойиҳа доирасида 2022 йилда Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм элчиси Софи Ибботсон ва ОAВ вакили Стефани Aдамс учун Қорақалпоғистоннинг бир қатор туристик объектлари бўйлаб пресс-тур ташкил этилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!