“Бомбалар, ракеталар тинчликни таъминлай олмайди” — Ҳиндистон бош вазири

“Бомбалар, ракеталар тинчликни таъминлай олмайди” — Ҳиндистон бош вазири

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда унинг мамлакати Россия ва Украина ўртасида тинчлик ўрнатишда ҳар қандай ёрдамга тайёр эканини айтди.

Модининг таъкидлашича, уруш ечим бўла олмайди.

Дўстингиз сифатида мен сизларга доимо тинчлик авлодларнинг порлоқ келажаги учун зарур эканлигини айтиб келганман. Ечим уруш орқали бўлиши мумкин эмас. Бомбалар, ракеталар ва милтиқлар тинчликни таъминлай олмайди. Биз мулоқотга урғу берамиз, дейди Моди.

Моди Путин билан суҳбат чоғида унинг позициясини ва унинг “ижобий фикрларини” эшитганини таъкидлаган. Ўз навбатида Путин Модига Украина инқирозини тинч йўл билан ҳал қилишга уринишлари учун миннатдорчилик билдирган.

Ҳиндистон бош вазири 8 июль куни икки кунлик ташриф билан Москвага келган. Ҳиндистон ОАВга кўра, у Украинадаги урушда алданиб қолган ҳиндистонлик фуқароларни Россия армияси сафидан четлаштириш борасида Путин билан келишиб олган.

Модининг Москвага ташрифи Украина президенти Владимир Зеленский томонидан танқидга учраган. 8 июль куни Киевдаги болалар шифохонаси Россия ракета зарбасига учраган бир вақтда сўзга чиққан Зеленский Модининг ҳаракатларига норозилик билдирган:

Дунёдаги энг йирик демократик давлат раҳбарининг дунёдаги энг ҳалокатли жиноятчини қучоқлаганини кўриш тинчлик саъй-ҳаракатларига катта умидсизлик ва зарба бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!