Туркиянинг Истанбул шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз ўз иштирокини якунлади.
Қувонарлиси, Туркияда давом этаётган ушбу мусобақа ўзбек аёллар боксида илк медаллар қўлга киритилган Жаҳон чемпионати сифатида тарихда қолди.
-50 кг вазнли боксчимиз ярим финалда колумбиялик Лорена Валенсияга қарши жанг қилди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа, боксчимиз жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.
+81 кг вазнли боксчимиз Моҳира Абдуллаева эса ЖЧ ярим финалида марокашлик Хаижа Мардига қарши рингга кўтарилди. Афсуски, 1-раундда боксчимиз оёғидан жароҳат олди. Шундан сўнг ҳакамлар жангни давом эттиришга рухсат беришмади ва оқибатда ғалаба Марокаш вакиласига тақдим этилди. Шундай қилиб, мазкур дунё биринчилигини терма жамоамиз 2та бронза медали билан якунлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.