Чикаго федерал суди ҳакамлар ҳайъати Boeing компаниясига 2019 йилда Эфиопияда Boeing 737 MAX ҳалокатида ҳалок бўлган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг атроф-муҳит бўйича ходими Шикха Гаржнинг оиласига 28 миллион доллардан кўпроқ пул тўлашга мажбур қилди.
Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Фоизларни ҳисобга олган ҳолда унинг оиласи 35,85 миллион доллар олади, деб ёзади агентлик.
Даъво аризасида 737 МАХ самолёти дизайнида нуқсонлар борлиги ва Boeing йўловчилар ва аҳолини хавф ҳақида огоҳлантирмагани айтилган. Оиланинг адвокатларига иқтибос келтирган ҳолда, ҳукм "Boeingнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун жамоатчилик олдида жавобгарликни таъминлайди". Улар, шунингдек, Boeing шикоят қилмаслигини таъкидладилар.
Эфиопиянинг Аддис-Абеба шаҳридан Кения пойтахти Найробига йўл олган Ethiopian Airlines авиакомпаниясининг 302-рейси ҳавога кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтиб ҳалокатга учради. Бундан беш ой олдин Lion Air авиакомпаниясининг самолёти Индонезия яқинида Ява денгизига қулаган эди. Ушбу офатларда жами 346 киши ҳалок бўлган. Ҳар иккала ҳалокатга ҳам авиакомпаниянинг парвозларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими сабаб бўлган.
Бу икки самолёт ҳалокатидан кейин қўзғатилган ўнлаб даъволарнинг биринчиси. Агентлик маълумотларига кўра, компания авариялар билан боғлиқ даъволарнинг 90 фоиздан ортиғини қондириб, миллиардлаб доллар товон тўлаган.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон БАА ва Иорданиядаги Американинг "THAAD" ракетага қарши мудофаа радарларини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.