БМТ махсус маърузачиси Исроилни сувдан уруш қуроли сифатида фойдаланмасликка чақирмоқда

БМТ махсус маърузачиси Исроилни сувдан уруш қуроли сифатида фойдаланмасликка чақирмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ичимлик суви ва санитария бўйича инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Педро Аррохо-Агудо Исроилни блокададаги Ғазо секторида сувдан уруш қуроли сифатида фойдаланмасликка чақирди.

Бундан ташқари, БМТнинг махсус маърузачиси Исроилдан сув таъминоти тармоғи ва тузсизлантириш заводларини фаоллаштириш учун имкон қадар тезроқ эксклавга тоза ичимлик суви ва ёқилғи етказиб беришга рухсат беришни талаб қилди.

"Исроил Ғазо секторига тоза ичимлик суви етказиб беришни тўсиб қўймоқда, бу халқаро ҳуқуқнинг очиқдан-очиқ бузилишидир. Ғазоликлар ҳар соат ўтган сайин сувсизланиш ва тоза ичимлик суви етишмаслигидан келиб чиқадиган касалликлардан ўлим хавфига дуч келишмоқда”, деди Аррохо-Агудо.

"Исроил сувдан уруш қуроли сифатида фойдаланишни бас қилиши керак", - деди у.

Махсус маърузачига кўра, сув ва антисанитария билан боғлиқ инқироздан биринчи бўлиб аёллар ва болалар жабр кўради.

У, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигининг Ғазо аҳолисининг 70 фоизи шўр ва ифлос сув ичиши ҳақидаги баёнотини эслади.

"Болаларнинг сувсизланиш ва касалликдан ўлими бомбалардан кўра камроқ сезилади. Аммо бу худди ўлимга олиб келадиган ёки ундан ҳам кўпроқ”, - таъкидлади у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!