БМТ бош котиби АҚШда кузатилаётган аномал совуқ ҳавонинг сабабини айтди

БМТ бош котиби АҚШда кузатилаётган аномал совуқ ҳавонинг сабабини айтди

АҚШда ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши глобал исишнинг оқибати, деди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 18 февраль куни ўтказилган матбуот анжуманида. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

«Ўртача ҳаво ҳарорати кўтариляпти, жуда тез кўтариляпти... Буларнинг барчаси асосан иқлим ўзгаришининг натижаси», — деди Гутерриш.

Шунингдек, бош котибнинг таъкидлашича, кескин совиб кетиш глобал исишни рад этмайди, чунки «баъзида натижалар ҳарорат тушиб кетиши билан боғлиқ бўлса ҳам, содир бўлаётган барча кескин жараёнлар иқлим ўзгариши туфайли юзага келаётган глобал мувозанат бузилиши оқибати ҳисобланади».

Гутерришнинг айтишича, шу сабабли бўронлар, аномал иссиқ ва совуқ об-ҳаво кузатиляпти.

Маълумот учун, АҚШнинг жанубида кучли қор бўрони кузатилди. Техас штатининг ўзида 4,5 миллион хонадон электр энергияси ва иссиқлик манбаидан узилиб қолди. Камида 21 киши ноқулай об-ҳаво қурбонига айланди.

Аввалроқ АҚШнинг 20 дан ортиқ шаҳрида паст ҳарорат бўйича рекордлар янгилангани ҳақида хабар берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!